Орол туризми ҳафталиги: Мўйноқда энг яхши ошпазлар аниқланди
© Министерство экологииНеделя туризма Арала
© Министерство экологии
Oбуна бўлиш
Элликқалъа, Бўзатов ва Беруний туманлари ошпазлари совринли ўринларни эгаллашди.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. 18 апрель куни Орол туризми ҳафталиги доирасида Мўйноқда “Оролнинг 99 хил таоми” фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
“Оролнинг 99 хил таоми” гастрономик фестивалида Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри, Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа, Қўнғирот, Бўзатов, Тахтакўпир, Тахиатош, Қораўзак туманлари ошпазлари иштирок этиб, балиқдан турли таомлар тайёрлаш бўйича беллашишди.
© Министерство экологииНеделя туризма Арала
Неделя туризма Арала
© Министерство экологии
Фестиваль якунларига кўра, Элликқалъа, Бўзатов ва Беруний туманлари ошпазлари совринли ўринларни эгаллашди.
Эслатиб ўтамиз, Орол туризм ҳафталиги доирасида Мўйноқда "Aral Sea Eco Race" эко-пойгаси ҳам бўлиб ўтганди. Эко-пойганинг умумий масофаси 2 км ни ташкил этди. Концепцияга кўра, пойга давомида иштирокчилар 1 км масофага югургандан сўнг дарахт кўчати экишди.