Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга ошириши кутилмоқда

© ИА "Дунё"Узбекистан и Малайзия планируют инвестпроекты в сфере электротехники
Узбекистан и Малайзия планируют инвестпроекты в сфере электротехники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2024
Oбуна бўлиш
Малайзия компанияси вакилларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "Erwan Technology Sdn. Bhd." ижрочи директори Ли Йеоув Лунг билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Суҳбат давомида Ўзбекистонда мис хомашёсини қайта ишлаш, мамлакат энергетика тизимини модернизация қилиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятлари таъкидлаб ўтилди. Республикада хорижий инвесторларга берилаётган солиқ ва божхона имтиёзлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Томонлар Ўзбекистонда мисни қайта ишлаш учун мавжуд хомашё базаси, трансформаторлар, кичик турдаги маиший электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон ҳудудларида қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида мазкур йўналишларда аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш мақсадида Малайзия компанияси вакилларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Маълумот учун, 1993 йилда ташкил этилган "Erwan Technology Sdn. Bhd." компанияси "ERWAN" инвестиция холдинги таркибига киради. Холдинг муҳандислик, минерал ресурслар ва қимматбаҳо металларни қазиб олиш ва сотиш, нефть ва газ, электротехника маҳсулотлари, тиббиёт ускуналарини ишлаб чиқариш каби 40 дан ортиқ соҳаларда фаолият юритаётган компанияларни бирлаштиради.
Янгиликлар лентаси
0