ЕОИИ ва Хитой темирйўл ташувлари соҳасида келишиб олди

© ЕЭКЕАЭС и Китай договорились развивать ж/д перевозки
ЕАЭС и Китай договорились развивать ж/д перевозки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2024
Oбуна бўлиш
ЕОИИ ва ХХР ўзаро савдода темирйл ташувларининг самарадорлигини оширишга, соҳада ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олишди.
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. ЕОИИ ва ХХР орасида товар айирбошлаш илдам ривожланмоқда, деди ЕИК Савдо вазири Андрей Слепнев ХХРнинг Тижорат вазири ўринбосари Ли Фэй билан 19 апрель куни Пекинда бўлиб ўтган учрашувда.
“Ҳозирги кунда иттифоқимиз мамлакатлари билан ХХР ўртасидаги муносабатлар мисли кўрилмаган юқори даражада бўлиб турибди, буни товар айирбошлаш ҳажмининг ўсиши ҳақидаги маълумотлар ҳам тасдиқлайди. 2023 йилда бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан қарийб чоракга ошди”, — деди Слепнев.
Учрашувда шунингдек, темирйўл ташувларини қоғозсиз технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш бўйича шартномаларни имзолашни тезлаштиришга келишиб олишди.
Ундан ташқари техник тартибга солиш, божхона ва саноат соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, озиқ-овқат маҳсулотларини ЕОИИдан Хитойга темир йўл орқали жадал ташиш, Агроэкспресс лойиҳасини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Ташриф доирасида ЕИВ вазири “Хитой темир йўллари” давлат компаниясининг бош қароргоҳига ташриф буюрди, у ерда унинг бош директори Гуо Чжусе билан маслаҳатлашувлар ўтказилди.
Янгиликлар лентаси
0