https://sputniknews.uz/20240417/mdhning-yagona-havo-mudofa-tizimi-qanday-rivojlanadi--qomita-majlisi---43473210.html
МДҲнинг ягона ҳаво мудофа тизими қандай ривожланади — Қўмита мажлиси
МДҲнинг ягона ҳаво мудофа тизими қандай ривожланади — Қўмита мажлиси
Sputnik Ўзбекистон
МДҲ ҳарбийлари ТОжикистонда ҳудудий қўшма ҳаво ҳимоясини мустаҳкамлаш ва замонавий қуролларга қарши кураш масалаларини муҳокама қилишди. 17.04.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-04-17T19:30+0500
2024-04-17T19:30+0500
2024-04-17T19:30+0500
россия
мдҳ
тожикистон
ҳаво мудофаа тизими
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/11/43473413_0:63:1200:738_1920x0_80_0_0_8cbe7df54cb8b1076d4dd049d9a4d96d.jpg
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Душанбеда МДҲ давлатларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг Мувофиқлаштирувчи қўмитасининг 58-мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ҳамдўстликнинг ягона ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилинди.Мажлисда сўзга чиққан МДҲ Ижроия қўмитаси Хавфсизлик бўйича ҳамкорлик департаменти директори Евгений Клемез илмий-техник ривожланиш даражаси ҳаво мудофаа тизимида замонавий кураш воситаларини ишлаб чиқиш зарурлиги ҳақида айтиб ўтди. Ўз навбатида Россия Мудофаа вазирлиги вакили МДҲда қўшма ҳудудий ҳаво мудофаа зоналари муваффақиятли яратилаётганини айтиб ўтди. “Мамлакатларимиз қуролли кучларида МДҲ Бирлашган ҳаво мудофаа тизимини аэрокосмик мудофаа муаммоларини ҳал қилишга мослаштиришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш давом этмоқда. Бирлашган ҳудудий ҳаво мудофаа тизимлари яратиш йўналишида биргаликда катта ишлар амалга оширилди”, — деди Россия Ҳаво-космик кучлари қўмондони ўринбосари Юрий Грехов.Шунингдек, ҳаво мудофаа қўшинларининг биргаликда жанговар навбатчилик олиб бориш масаласи ҳам режа асосида ҳал қилинмоқда, деб қўшимча қилди Грехов. Учрашувда ҳарбий-техник ҳамкорлик, жанговар ва оператив тайёргарлик бўйича тажриба алмашиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. 17 апрель куни Душанбеда бўлиб ўтган Мувофиқлаштирувчи қўмита ишида Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирликлари делегациялари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди.
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/11/43473413_67:0:1134:800_1920x0_80_0_0_59a3928330690d9edf9a0018a2b5743c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, мдҳ, тожикистон, ҳаво мудофаа тизими
россия, мдҳ, тожикистон, ҳаво мудофаа тизими
МДҲнинг ягона ҳаво мудофа тизими қандай ривожланади — Қўмита мажлиси
МДҲ ҳарбийлари ТОжикистонда ҳудудий қўшма ҳаво ҳимоясини мустаҳкамлаш ва замонавий қуролларга қарши кураш масалаларини муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Душанбеда МДҲ давлатларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг Мувофиқлаштирувчи қўмитасининг 58-мажлиси бўлиб ўтди.
Унда Ҳамдўстликнинг ягона ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилинди.
Мажлисда сўзга чиққан МДҲ Ижроия қўмитаси Хавфсизлик бўйича ҳамкорлик департаменти директори Евгений Клемез илмий-техник ривожланиш даражаси ҳаво мудофаа тизимида замонавий кураш воситаларини ишлаб чиқиш зарурлиги ҳақида айтиб ўтди.
"Қўшинлар гуруҳларини қўллашнинг мавжуд шакллари ва ҳаракат усулларини ишлаб чиқиш бугунги кунда МДҲнинг ягона ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан ҳал қилинадиган вазифалар рўйхатини кенгайтириш зарурлигини белгилайди. Бу эса учувчисиз самолётларга қарши кураш воситаларини ишлаб чиқишни ўз ичига олади. Гап нафақат ҳаво мудофааси ва электрон уруш тизимлари, балки дронлар ўртасидаги ҳаво жанглари сценарийлари ҳақида ҳам кетмоқда", - дейди Евгений Клемез.
Ўз навбатида Россия Мудофаа вазирлиги вакили МДҲда қўшма ҳудудий ҳаво мудофаа зоналари муваффақиятли яратилаётганини айтиб ўтди.
“Мамлакатларимиз қуролли кучларида МДҲ Бирлашган ҳаво мудофаа тизимини аэрокосмик мудофаа муаммоларини ҳал қилишга мослаштиришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш давом этмоқда. Бирлашган ҳудудий ҳаво мудофаа тизимлари яратиш йўналишида биргаликда катта ишлар амалга оширилди”, — деди Россия Ҳаво-космик кучлари қўмондони ўринбосари Юрий Грехов.
Шунингдек, ҳаво мудофаа қўшинларининг биргаликда жанговар навбатчилик олиб бориш масаласи ҳам режа асосида ҳал қилинмоқда, деб қўшимча қилди Грехов.
Учрашувда ҳарбий-техник ҳамкорлик, жанговар ва оператив тайёргарлик бўйича тажриба алмашиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
17 апрель куни Душанбеда бўлиб ўтган Мувофиқлаштирувчи қўмита ишида Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирликлари делегациялари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди.