https://sputniknews.uz/20240417/elektr-energiya-tabiiy-gaz-kompensatsiya-narx-43465822.html
Ўзбекистонда 1 майдан газ ва электр нархи ошади — янги қарор
Ўзбекистонда 1 майдан газ ва электр нархи ошади — янги қарор
Sputnik Ўзбекистон
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади. Ижтимоий норма электр энергияси учун 200 квт.соатни, газ учун ёзги мавсумда 100 куб, қишки мавсумда 500 куб миқдорида белгиланади. табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.
2024-04-17T11:30+0500
2024-04-17T11:30+0500
2024-04-17T11:42+0500
жамият
ўзбекистон
электр энергияси
газ
янги қарор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/08/26945251_0:145:3125:1903_1920x0_80_0_0_af5f59d25fd67ae3bf0a220718c4ef69.jpg
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 1 майдан газ ва электр нархи ошади. Бу ҳақда 16 апрель куни Ҳукумат томонидан қабул қилинган тегишли қарорда назарда тутилган.Ҳукуматнинг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, аҳоли учун электр энергиясининг кВт.соати 295 сўмдан 450 сўмга, газнинг куби 380 сўмдан 650 сўмгача оширилади. Ижтимоий норма электр энергияси учун 200 квт.соатни, газ учун ёзги мавсумда 100 куб, қишки мавсумда 500 куб миқдорида белгиланади.Ҳужжатда белгиланишича, айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади. Унга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:Шу йил 1 майгача ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ошишини ҳисобга олган ҳолда минимал истеъмол харажатлари қиймати қайта кўриб чиқилади.Қуйидаги тоифадаги истеъмолчилар учун юзага келиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни қоплаш бўйича вақтинча компенсация жорий этилади:Шунингдек, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга компенсация турлари тақдим этилади. Унга кўра, ноябрь ойида 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.Қолаверса, электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/08/26945251_198:0:2927:2047_1920x0_80_0_0_a6ea865645a5df4953e2c27fd3e73072.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
электр энергияси табиий газ свет компенсация янги нарх ўзбекистон қарор карор elektr energiyasi tabiiy gaz svet kompensatsiya yangi narx o‘zbekiston qaror
электр энергияси табиий газ свет компенсация янги нарх ўзбекистон қарор карор elektr energiyasi tabiiy gaz svet kompensatsiya yangi narx o‘zbekiston qaror
Ўзбекистонда 1 майдан газ ва электр нархи ошади — янги қарор
11:30 17.04.2024 (янгиланди: 11:42 17.04.2024) Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 1 майдан газ ва электр нархи ошади. Бу ҳақда 16 апрель куни Ҳукумат томонидан қабул қилинган тегишли қарорда
назарда тутилган. Ҳукуматнинг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, аҳоли учун электр энергиясининг кВт.соати 295 сўмдан 450 сўмга, газнинг куби 380 сўмдан 650 сўмгача оширилади.
Ижтимоий норма электр энергияси учун 200 квт.соатни, газ учун ёзги мавсумда 100 куб, қишки мавсумда 500 куб миқдорида белгиланади.
Ҳужжатда белгиланишича, айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади.
Унга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:
2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графиги;
2024 йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг “базавий меъёрлари”.
Шу йил 1 майгача ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ошишини ҳисобга олган ҳолда минимал истеъмол харажатлари қиймати қайта кўриб чиқилади.
Қуйидаги тоифадаги истеъмолчилар учун юзага келиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни қоплаш бўйича вақтинча компенсация жорий этилади:
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилалар, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар;
Ягона реестрга киритилмаган, “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида аниқланадиган қўшимча эҳтиёжманд оилалар.
Шунингдек, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга компенсация турлари тақдим этилади. Унга кўра, ноябрь ойида 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Қолаверса, электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:
табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;
электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.