ФСБ собиқ СБУ ходими машинаси остига бомба ўрнатган шахсни ҳибсга олди — видео

Oбуна бўлиш
Собиқ СБУ ходими Василий Прозоровнинг машинаси Москвада ўтган жума куни портлатиб юборилган эди.
ТОШКЕНТ, 16 апр – Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) Москвада собиқ Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) зобити Василий Прозоровнинг машинаси остига бомба ўрнатган шахсни қўлга олди.
У 1983 йилда туғилган Россия фуқароси бўлиб чиқди. 2014 йилдан буён Украинада яшаб келган ва СБУ томонидан ёллангани маълум бўлди. Март ойида у Россияга келди, радио бошқариладиган портловчи қурилманинг таркибий қисмларини олди, уни йиғди ва Прозоровнинг машинасини миналади, илгари СБУ собиқ зобити яшаган ҳудудда разведка ишларини олиб борди.
Қўлга олинган шахс айтишига кўра, СБУ кўрсатмаси билан у дастлаб Прозоровнинг ортидан кузатган, кейин эса йўриқномага асосан портловчи мослама ясаб, унинг машинаси остига ўрнатган.
Ҳужумчи Украина махсус хизмати раҳбари Василий Малюкнинг бевосита буйруғи билан ҳаракат қилганини таъкидлади.
Мазкур ҳолат юзасидан одам ўлдиришга суиқасд, портловчи моддалар ёки портловчи мосламаларни қонунга хилоф равишда сақлаш, ташиш ёки моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Бундан ташқари, ҳибсга олинган шахс терроризм ва давлатга хиёнатда айбланиши мумкин. Жиноят ташкилотчилари ва шериклари, жумладан, хорижликлар қидирувга берилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган жума куни Москванинг Коровинское шоссесида "Toyota Land Cruiser" йўлтанламас автомобилининг портлаши оқибатида автомобиль эгаси СБУнинг собиқ ходими Василий Прозоров жабрлангани маълум бўлди.
Прозоров 2014 йилгача Запорожье вилояти СБУ бўлимида ишлаган. 2014 йилда у Киевга махсус хизматнинг марказий идорасига ўтиб, аксилтеррорчилик марказида хизмат қилган. 2018 йилда у Россияга кўчиб ўтди. Сўнгги йилларда у Киевдаги жиноятларни тергов қилган. РИА Новости хабарига кўра, Прозоров 2014 йил 2 май куни Одессадаги воқеаларга бағишланган фильм тайёрлаётган эди.
Янгиликлар лентаси
0