Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ташқи ишлар вазирлари қўшма баёнот қабул қилишди

© Sputnik/Зафар ХалиловТошкентда “Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Тошкентда “Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2024
Oбуна бўлиш
Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги йиғилиши Кувайтда ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. “Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилиши якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев йиғилиш якунларига бағишланган брифингда маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Бугун Тошкентда “Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
© Sputnik/Зафар ХалиловТошкентда “Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Встреча министров иностранных дел Стратегического диалога Центральная Азия – Совет сотрудничества арабских государств Залива - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2024
Тошкентда “Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

“Барча иштирокчи давлатларнинг бугунги вазирлар учрашувида юқори даражада иштирок этганликлари “Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқоти форматининг нуфузи тобора ортиб бораётанлигидан далолатдир”, — деди Аълоев.

Йиғилишда Марказий Осий ва Кўрфаз араб давлатлари ўртасида сиёсий, хавфсизлик, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-логистика, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшил энергетика, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ва кенг қамровли ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
“Учрашувда 2023 йил 1 июль куни Жиддада бўлиб ўтган Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари раҳбарларининг биринчи саммитида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ижобий баҳоланди. Саммитда қабул қилинган “Стратегик мулоқот ва ҳамкорлик бўйича 2023-2027 йилларга мўлжалланган қўшма ҳаракатлар режаси”ни амалга ошириш ҳолати таҳлил қилинди ва уни тўлақонли ҳаётга тадбиқ этиш бўйича қўшимча амалий чора-тадбирлар кўришга келишиб олинди”, — дея қўшимча қилди у.
Ушбу саммит доирасида Ўзбекистон президенти томонидан илгари сурилган минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор ташаббуслар, хусусан “Дўстлик, минтақалараро боғлиқлик ва ҳамкорлик битими”ни қабул қилиш таклифи долзарб ва муҳим эканлиги алоҳида қайд этилди.
© Sputnik/Зафар ХалиловТошкентда “Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Встреча министров иностранных дел Стратегического диалога Центральная Азия – Совет сотрудничества арабских государств Залива - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2024
Тошкентда “Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Иштирокчилар вазирлар йиғилиши натижалари 2025 йил Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари” стратегик мулоқоти иккинчи саммитига тайёргарлик кўриш ва уни юқори даражада ташкиллаштириш учун замин яратишини таъкидлашди.
Шунингдек, вазирлар долзарб халқаро ва минтақавий масалалар, хусусан Афғонистон, Яқин Шарқдаги вазият, Фаластин-Исроил можароси ва бошқа бир қатор мавзулар бўйича атрофлича фикр алмашишди.
Томонлар умумий қадриятлар ва ўзаро манфаатларга асосланган барқарор ва истиқболли ҳамкорликни мустаҳкамлашда собитқадам ва бирдам эканликларини тасдиқлашди.
“Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги йиғилишини 2026 йил Кувайтда ўтказишга келишилди. Йиғилиш якуни бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди”, — дейилади хабарда.
Учрашувда Кўрфаз араб давлатларидан қуйидагилар иштирок этди:
Қатар бош вазири, ташқи ишлар вазири, Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши 44-сессияси раиси шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний;
Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби;
Баҳрайн, Кувайт, Саудия Арабистонива Ўмон ташқи ишлар вазирлари;
Бирлашган Араб Амирликлари президентининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, энергетика ва саноат вазири.
Марказий Осиё давлатларидан эса, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари - ташқи ишлар вазири, Қирғизистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари, Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари бошчилигидаги делегациялар қатнашди.
Бундан ташқари тадбирга Озарбайжон ташқи ишлар вазири фахрий меҳмон сифатида таклиф этилди.
Янгиликлар лентаси
0