Юлдузлар харитаси, қора туйнуклар ва кометалар: Сиз Тошкент планетарийсида бўлганмисиз?

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Планетарийга ташриф буюрувчиларга слайд-шоу кўринишида қора туйнуклар, метеоритлар, шимолий ёруғлик, кометалар ва юлдузлар ҳақида маълумот берилади.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Сиз Тошкент планетарийси ҳақида нималарни биласиз? Космонавтика куни арафасида Sputnik мухбири планетарийга ташриф буюриб, у ердаги болалар учун таклиф қилинаётган дастурлар билан танишди.
Тошкент планетарийининг янги биноси 2003 йилда очилган эди. У Тошкентнинг ушбу ҳудудидаги қадимий бинолар фонида алоҳида ажралиб туради. Бинонинг асоси гумбаз билан қопланган, Ўзбекистон меъморчилик анъаналари асосида яратилган: бинонинг кубик асоси ер рамзи, кўк гумбази эса осмон тасвиридир. Деворлар осмон жисмлари - юлдузлар ва сайёралар тасвирлари билан безатилган.
Тошкент планетарийси мактаб ёшидаги болалар орасида илм-фанни оммалаштиришга қаратилган. Мунтазам равишда юлдузли осмон ҳақида маърузалар билан экскурсиялар ўтказилади, бошланғич мактаб ёшидаги болалар учун турли дастурлар, маърузалар ва машғулотлар ўйин шаклида ўтказилади.
Бино ичида кўргазма заллари ва замонавий ускуналар ёрдамида юлдузли осмон ва космоснинг мўъжизаларини кўрсатадиган сеанслар мавжуд. Ташриф буюрувчиларга слайд-шоу кўринишида қора туйнуклар, метеоритлар, шимолий ёруғлик, кометалар ва юлдузлар ҳақида маълумот берилади.
Батафсил видеолавҳамизда танишинг.
Янгиликлар лентаси
0