https://sputniknews.uz/20240412/orenburgda-suv-toshqini-rekord-darajaga-etdi-43403807.html
Оренбургда сув тошқини рекорд даражага етди — видео
Оренбургда сув тошқини рекорд даражага етди — видео
Sputnik Ўзбекистон
Айни дамда шаҳар яқинидаги Урал дарёси сатҳи хавфли белгидан деярли 2 метр баланд кўтарилган. 12.04.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-04-12T17:01+0500
2024-04-12T17:01+0500
2024-04-12T18:06+0500
фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв)
сув
россия
табиий офат
видео
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/0c/43402421_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_e9f81b17eeb4c0b92d904ab4d8fdb820.jpg
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Оренбургда сув тошқини рекорд даражага етди, аҳоли оммавий эвакуация қилинмоқда, деб хабар бермоқда шаҳар маъмурияти. Урал дарёсида сув сатҳи 1129 сантиметрга етган, бу бир кун аввалгига нисбатан 69 сантиметрга кўпдир. Сув тошқини хавфли даражадан (930см) 199 сантиметрга ошиб кетди."Уйларингизни зудлик билан тарк этинг. Вазият оғир, вақтни беҳуда ўтказманг", деб чақирди шаҳар мэри.12 апрель куни эрталаб вилоят марказидаги бешта микрорайон, учта аҳоли пункти ва 21 боғдорчилик ширкати сув остида қолгани ҳақида хабар берди. Сув тошқини зонасида 2328 та уй ва 3792 та томорқа қолган, 1521 киши эвакуация қилинди, улардан 319 нафари болалар. Жанубий Урал ҳудудлари бу йил мисли кўрилмаган тошқинларга дуч келди. Энг қийин вазият Оренбург вилоятида. 5 апрель, жума куни Орскни Урал дарёсидан ҳимоя қилган тўғон бузилди. Расмийлар Эски шаҳар аҳолисини оммавий эвакуация қилишни амалга оширди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Вода на тротуаре Уральской улицы в Оренбурге
Sputnik Ўзбекистон
Уральская улица в Оренбурге. Вода постепенно выходит на тротуар.
2024-04-12T17:01+0500
true
PT0M16S
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/0c/43402421_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_ee178673e09a089ceace70a3ce35d667.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв), сув, россия, табиий офат, видео, видео
фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв), сув, россия, табиий офат, видео, видео
Оренбургда сув тошқини рекорд даражага етди — видео
17:01 12.04.2024 (янгиланди: 18:06 12.04.2024) Айни дамда шаҳар яқинидаги Урал дарёси сатҳи хавфли белгидан деярли 2 метр баланд кўтарилган.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Оренбургда сув тошқини рекорд даражага етди, аҳоли оммавий эвакуация қилинмоқда, деб хабар бермоқда шаҳар маъмурияти.
Урал дарёсида сув сатҳи 1129 сантиметрга етган, бу бир кун аввалгига нисбатан 69 сантиметрга кўпдир. Сув тошқини хавфли даражадан (930см) 199 сантиметрга ошиб кетди.
"Шаҳарда сирена овозлари эшитилмоқда. Оммавий эвакуация амалга оширилмоқда! Оренбургдаги сув тошқини билан боғлиқ вазият ўта хавфли. Сўнгги 10 соат ичида Урал дарёсида сув сатҳи 40 сантиметрга кўтарилди", — дейилади хабарда.
"Уйларингизни зудлик билан тарк этинг. Вазият оғир, вақтни беҳуда ўтказманг", деб чақирди шаҳар мэри.
12 апрель куни эрталаб вилоят марказидаги бешта микрорайон, учта аҳоли пункти ва 21 боғдорчилик ширкати сув остида қолгани ҳақида хабар берди. Сув тошқини зонасида 2328 та уй ва 3792 та томорқа қолган, 1521 киши эвакуация қилинди, улардан 319 нафари болалар.
Жанубий Урал ҳудудлари бу йил мисли кўрилмаган тошқинларга дуч келди. Энг қийин вазият Оренбург вилоятида. 5 апрель, жума куни Орскни Урал дарёсидан ҳимоя қилган тўғон бузилди. Расмийлар Эски шаҳар аҳолисини оммавий эвакуация қилишни амалга оширди.