https://sputniknews.uz/20240412/mdh-jurnalistlarni-himoya-qilish-boyicha-qoshma-bayonot-qabul-qildi-43403006.html
МДҲ журналистларни ҳимоя қилиш бўйича қўшма баёнот қабул қилди
МДҲ журналистларни ҳимоя қилиш бўйича қўшма баёнот қабул қилди
Sputnik Ўзбекистон
МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши журналистлар учун хавфсиз меҳнат шароитлари тўғрисидаги баёнотни қабул қилди. 12.04.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-04-12T15:53+0500
2024-04-12T15:53+0500
2024-04-12T17:38+0500
мдҳ
журналистлар
баёнот
дунё янгиликлари
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/1b/41830462_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_148cf5f7a64cc2073e8d113d080f3fa6.jpg
ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. Бугун Минскда бўлиб ўтган йиғилишда МДҲ давлатлари ташқи ишлар вазирлари журналистларнинг касбий фаолияти учун хавфсиз шароитларни таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш бўйича қўшма баёнотни қабул қилди, деб хабар беради РИА Новости.Бундан ташқари, МДҲга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари томонидан МДҲга БМТ Бош Ассамблеясида кузатувчи мақоми берилганининг 30 йиллиги муносабати билан баёнот қабул қилинди.Йиғилиш иштирокчилари “1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги” ягона юбилей медалини таъсис этиш тўғрисидаги қарорни, шунингдек, делегацияларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенция лойиҳасини кейинчалик давлат раҳбарлари томонидан кўриб чиқиш учун маъқулладилар. Ҳамдўстликка аъзо давлатларга юборилади.Йиғилишда 2025 йилда Озарбайжоннинг Ганжа шаҳри, 2026 йилда эса Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрини Ҳамдўстликнинг спорт пойтахти деб эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Томонлар, шунингдек, МДҲга аъзо давлатларнинг ҳарбий хавфсизликни таъминлаш муаммоларини тадқиқ этиш, олий ўқув юртлари спорти, суд-ҳуқуқ тизими учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасидаги таянч ташкилотлари тўғрисида қарор қабул қилдилар. Бундан ташқари, МДҲ доирасида ташқи ишлар вазирликлари ўртасида кўп даражали маслаҳатлашувлар ўтказиш режаси ва ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги шериклик алоқаларини фаоллаштириш бўйича ҳаракатлар дастурини амалга оширишнинг бориши кўриб чиқилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/1b/41830462_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_26f016d2ad6cdf241039b75abc91db37.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мдҳ, журналистлар, баёнот, дунё янгиликлари, дунёда
мдҳ, журналистлар, баёнот, дунё янгиликлари, дунёда
МДҲ журналистларни ҳимоя қилиш бўйича қўшма баёнот қабул қилди
15:53 12.04.2024 (янгиланди: 17:38 12.04.2024) МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши журналистлар учун хавфсиз меҳнат шароитлари тўғрисидаги баёнотни қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. Бугун Минскда бўлиб ўтган йиғилишда МДҲ давлатлари ташқи ишлар вазирлари журналистларнинг касбий фаолияти учун хавфсиз шароитларни таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш бўйича қўшма баёнотни қабул қилди, деб хабар беради РИА Новости.
Бундан ташқари, МДҲга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари томонидан МДҲга БМТ Бош Ассамблеясида кузатувчи мақоми берилганининг 30 йиллиги муносабати билан баёнот қабул қилинди.
Йиғилиш иштирокчилари “1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги” ягона юбилей медалини таъсис этиш тўғрисидаги қарорни, шунингдек, делегацияларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенция лойиҳасини кейинчалик давлат раҳбарлари томонидан кўриб чиқиш учун маъқулладилар. Ҳамдўстликка аъзо давлатларга юборилади.
Йиғилишда 2025 йилда Озарбайжоннинг Ганжа шаҳри, 2026 йилда эса Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрини Ҳамдўстликнинг спорт пойтахти деб эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Томонлар, шунингдек, МДҲга аъзо давлатларнинг ҳарбий хавфсизликни таъминлаш муаммоларини тадқиқ этиш, олий ўқув юртлари спорти, суд-ҳуқуқ тизими учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасидаги таянч ташкилотлари тўғрисида қарор қабул қилдилар.
Бундан ташқари, МДҲ доирасида ташқи ишлар вазирликлари ўртасида кўп даражали маслаҳатлашувлар ўтказиш режаси ва ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги шериклик алоқаларини фаоллаштириш бўйича ҳаракатлар дастурини амалга оширишнинг бориши кўриб чиқилди.