Тошкентда дзюдо бўйича Осиё очиқ кубоги бошланди

© Judotmz.jimdoДзюдо
Дзюдо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2024
Oбуна бўлиш
Мусобақаларда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан жами 800 га яқин дзюдочилар иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Бугун Тошкентда дзюдо бўйича Осиё очиқ кубоги бошланди, деб хабар қилмоқда Спортни ривожлантириш вазирлиги.
Мусобақалар 11-14 апрел кунлари "Универсал" спорт саройида бўлиб ўтади. Дастлабки икки кунда ўсмирлар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинса, сўнги кунлар ёшлар ўртасидаги баҳслар гувоҳига айланамиз.
Беллашувларда мамлакат спортчиларидан ташқари қўшни Қозоғистон, Қирғизистон Тожикистондан келган дзюдочилар ҳам ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда. Мусобақада жами 800 нафарга яқин полвонлар иштирок этади.
Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги мусобақалар Учқун Муродов хотирасига бағишланган бўлиб, улар бир неча йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.
Осиё очиқ кубогининг баҳсларини Youtube орқали жонли томоша қилиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0