Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Россия Марказий Осиёнинг муҳим стратегик ҳамкори — Притчин

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Марказий Осиё давлатлари анъанавий равишда ҳам ўзаро боғланган, ҳам Россия билан муҳим алоқаларга таянган.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Россия Марказий Осиё давлатларнинг энергетика, логистика ва савдо соҳаларини ривожлантиришда анъанавий ва муҳим стратегик ҳамкори, деди Россия Фанлар академиясининг Халқаро иқтисодиёт ва муносабатлар институти (ИМЭМО) Марказий Осиё сектори мудири Станислав Притчин.
Санкциялар туфайли ҳамкорлик қилиш осон бўлмаган даврлардан, ўз олдимизда турган улкан ривожланиш мақсадларига эришиш учун, биз ўзаро ҳаракатларни максимал даражада мувофиқлаштиришимиз керак, деди мутахассис.
Притчин айтишига кўра, Марказий Осиё давлатлари анъанавий равишда ҳам ўзаро боғланган, ҳам Россия билан муҳим алоқаларга таянган.
"Шу билан бирга асрлар давомида Россия билан ҳам иқтисодий ҳамкорлик ҳудуднинг асосий ривожланиш вектори бўлган. Ҳозир ҳам ҳудуднинг логистика ва энергетика харитаси олдинги асрларда асос солинган хусусиятларга таянади", - деди мутахассис.
Эксперт хулосасига кўра, Россия Марказий Осиё давлатлари учун бугун ҳам эртага ҳам энергетика, логистика ва савдо соҳаларида стратегик ҳамкор бўлиб қолади.
Янгиликлар лентаси
0