Асирга олинган Украина аскари Британияда тайёргарликдан ўтганини айтди

Oбуна бўлиш
ФСБ: Украин аскарларининг Британия доимий армиясида тайёргарликдан ўтиши — "Буюк Британиянинг можарода бевосита иштирок этганидан далолат беради".
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Херсон вилоятида қўлга олинган Украина махсус бўлинмаси аскари Евгений Горин Британиядаги Солсбери шаҳри яқинидаги ҳарбий базада тайёргарликдан ўтганини айтиб берди. Сўроқ видеоси Россия федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) томонидан тақдим этилди.
"Буюк Британияга учганимизда Солсбери шаҳри яқинидаги жойга қўндик. Ундан ярим соатча масофада ҳарбий база бор. Билишимча, у "5 Rifles" деб аталган", - дейди Горин.
Шунингдек, у украин аскарларини Херсон вилоятига диверсион ҳужумга тайёрлаган британиялик инструкторларнинг исмларини ҳам айтди. "Бу Эдвин, бу Эндрю Крейг бу ерда орқа фонда турибди. Булар Буюк Британияда биз билан бирга машғулот ўтказган британиялик инструкторлар", деди Горин инглизларнинг суратини кўрсатиб.
Британия ҳарбийлари томонидан режалаштирилаётган диверсион операция мутлақ муваффақиятсизликка учради. Украина махсус бўлинмаси дарё орқали Херсон вилоятининг Тендра аҳоли пунктига етиб келиши билан йўқ қилинди. Евгений Горин асирга олинди.

ФСБнинг таъкидлашича, ушбу марказ фаолиятини Британия Қироллик денгиз пиёдаларининг махсус қайиқ хизмати (СБС) бўлинмаси бошқаради. У Британиянинг ягона доимий жанговар тайёргарликда турадиган 3-темир дивизияси таркибига киради. Бу факт "Буюк Британиянинг можарода бевосита иштирок этганидан далолат беради".
Янгиликлар лентаси
0