"Ангара" илк бор Восточнийдан учирилди — видео ва анимация

Oбуна бўлиш
Россия келажакда Ангара ёрдамида орбитал станция модуллари орбитага олиб чиқишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Россиянинг Амур вилоятида жойлашган Восточний космодромидан биринчи марта "Ангара-А5" оғир тоифали ракета учирилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Учириш Москва вақти билан 12:00 да малга оширилди. Ракета парвозининг дастлабки босқичлари муваффақиятли ўтди. Буни Роскосмос тақдим этган видео ва анимациядан кузатиш мумкин. Энди у синов юкини орбитага етказиб бериши керак.

Эслатиб ўтамиз, "Ангара-А5"нинг дастлабки парвози 9 апрель куни режалаштирилган эди. Лекин 9 апрель ва 10 апрель кунлари унинг парвози икки маротаба қолдирилди.
Восточний космодромида "Ангара" учун инфратузилмаси 2018 йилдан бери қурилмоқда. Бундан олдин ушбу тоифа ракеталар "Ангара-А1", А2, А5 Плесецк космодромидан учирилган эди. Россия келажакда "Ангара" ёрдамида орбитал станция модуллари орбитага олиб чиқишни режалаштирмоқда.
Янгиликлар лентаси
0