https://sputniknews.uz/20240409/orenburgda-10-mingdan-ortiq-turar-joylar-suv-ostida-qoldi-43351343.html
Оренбургда 10 мингдан ортиқ турар жойлар сув остида қолди
Оренбургда 10 мингдан ортиқ турар жойлар сув остида қолди
Sputnik Ўзбекистон
Оренбург аҳолиси хавфли ҳудудларлардан эвакуация қилинмоқда, айрим ҳудудларда сув сатҳи 1,5 метрга кўтарилган. 09.04.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-04-09T12:18+0500
2024-04-09T12:18+0500
2024-04-09T12:23+0500
россия
фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв)
сув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/09/43352106_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_2e776cf8702761f72fc4fe7b4c477d7e.jpg
ТОШКEНТ, 9 апр – Sputnik. Оренбургда сирена чалинди, сув босиши мумкин бўлган ҳудудлардан аҳолини эвакуация қилиш бошланди, деб хабар бермоқда Оренбург маъмурияти телеграм-канали. Эслатиб ўтамиз, жума куни Оренбург вилоятидаги Орск шаҳри яқинидаги тўғон ёрилиши оқибатида 6995 та турар-жойлар ва бинолар сув остида қолган, 2493 киши эвакуация қилинган эди. Айни дамда Оренбург вилоятида жами 10,3 мингдан ортиқ турар-жой бинолари ва 12,8 мингдан ортиқ шахсий томорқалар сув остида қолган.Сўнгги маълумотларига кўра, Орск яқинидаги Уралдаги сув сатҳи эрталабгача 956 дан 928 сантиметргача пасайган, Оренбургда эса 897 сантиметрга кўтарилган. Яқин кунларда Урал ва Самара дарёларида сув сатҳининг яна 5 см дан 40 см гача ошиши кутилмоқда.Тарихий кузатувларга кўра, Оренбург вилоятида сўнгги бор бундай сов тошқини 1957 йилда содир бўлган экан. Ўшанда Урал дарёси сатҳи Орскдаги яқинида 988 сантиметрга кўтарилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/09/43352106_71:0:1210:854_1920x0_80_0_0_98ee33ecaef26cee6be3e19066c92c9d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв), сув
россия, фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв), сув
Оренбургда 10 мингдан ортиқ турар жойлар сув остида қолди
12:18 09.04.2024 (янгиланди: 12:23 09.04.2024) Оренбург аҳолиси хавфли ҳудудларлардан эвакуация қилинмоқда, айрим ҳудудларда сув сатҳи 1,5 метрга кўтарилган.
ТОШКEНТ, 9 апр – Sputnik. Оренбургда сирена чалинди, сув босиши мумкин бўлган ҳудудлардан аҳолини эвакуация қилиш бошланди, деб хабар бермоқда Оренбург маъмурияти телеграм-канали.
"Оренбургда соат 10:40 да сирена чалинди. Вилоят марказида фавқулодда ҳолат жорий қилинган. Шаҳардаги Урал дарёсидаги сув сатҳи хавфли даражага яқинлашмоқда ва ҳозирда. 08:00 да 897 см.. Сув тошқини эҳтимоли бўлган ҳудудлардан барча аҳоли зудлик билан эвакуация қилиниши керак”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жума куни Оренбург вилоятидаги Орск шаҳри яқинидаги тўғон ёрилиши оқибатида 6995 та турар-жойлар ва бинолар сув остида қолган, 2493 киши эвакуация қилинган эди.
Айни дамда Оренбург вилоятида жами 10,3 мингдан ортиқ турар-жой бинолари ва 12,8 мингдан ортиқ шахсий томорқалар сув остида қолган.
Сўнгги маълумотларига кўра, Орск яқинидаги Уралдаги сув сатҳи эрталабгача 956 дан 928 сантиметргача пасайган, Оренбургда эса 897 сантиметрга кўтарилган. Яқин кунларда Урал ва Самара дарёларида сув сатҳининг яна 5 см дан 40 см гача ошиши кутилмоқда.
Тарихий кузатувларга кўра, Оренбург вилоятида сўнгги бор бундай сов тошқини 1957 йилда содир бўлган экан. Ўшанда Урал дарёси сатҳи Орскдаги яқинида 988 сантиметрга кўтарилган.