Россия ҳарбийлари янги робот сапёрни синовдан ўтказмоқда — видео

Oбуна бўлиш
Россия сапёрлари янги масофадан туриб бошқариладиган машиналарни намойиш қилишди.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Россия ҳарбийлари махсус ҳарбий операция зонасида энг янги миналардан тозаловчи "Сталкер" роботини синовдан ўтказмоқда.

"Сталкер" — оғирлиги 27 тонна бўлган, масофадан туриб бошқарилувчи тозалаш машинаси. Унинг олд қисмига трал ўрнатилган бўлиб, у кенг майдонларни 30 смгача кўмилган пиёдалар ва танкка қарши миналардан тозалаш имконига эга. Оператора машинани 1-3 км масофадан туриб бошқариши мумкин.

Бундан ташқари, махсус операция ҳудудида "Скорпион" номли кичик робот ҳам синовдан ўтмоқда. У масофадан туриб бошқарилади ва ўтлар орасига ўрнатилган турли пиёдаларга қарши миналарни аниқлаш ва портлатиш имконига эга.
Батафсил қуйидаги видеолавҳада томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0