Ҳайит намози вақтлари эълон қилинди
20:01 08.04.2024 (янгиланди: 12:26 09.04.2024)
© Sputnik/Рамиз БахтияровХайит в Ташкенте.
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
Oбуна бўлиш
Ҳайит намози вақтлари билан қуйида танишинг.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. 2024 йил 10 апрель, чоршанба куни, Рамазон ҳайити намози Тошкент шаҳрида соат 06:10 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.
Рамазон ҳайити намози ўқиладиган вақтлар:
1.
Андижон вилояти 06:00 2.
Наманган вилояти 06:00 3.
Фарғона вилояти 06:00 4.
Тошкент вилояти 06:10 5.
Тошкент шаҳри 06:10 6.
Сирдарё вилояти 06:10 7.
Жиззах вилояти 06:15 8.
Самарқанд вилояти 06:20 9.
Сурхондарё вилояти 06:25 10.
Қашқадарё вилояти 06:30 11.
Навоий вилояти 06:30 12.
Бухоро вилояти 06:30 13.
Хоразм вилояти 06:50 14.
Қорақалпоғистон Респ. 06:50Ҳайит намози суннатлари
Рамазон ҳайити намозига чиқишдан аввал бирор нарса, ширинликлар еб олинади. Чунки, Имом Бухорий ҳазратлари Анас розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида зикр қилинишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ҳайитига хурмо еб чиқар эканлар. Уларни тоқ ҳолда ер эканлар. (Аммо Қурбон ҳайитида бўлса, ҳеч нима емасдан чиқилади).
Ҳайит намозларига боришда мисвок қилиб ва алоҳида ғусл қилиб олиш. Мисвокнинг барча намозлар олдидан қилиниши суннат эканлиги машҳурдир.
Чиройли, янги, ювилган кийимларни кийиш.
Ҳайит намозидан олдин “садақаи фитр”ни адо этиш вожибдир. Ушбу фитр садақасини намоздан олдин адо қилса ҳам жоиздир.
Ҳайит намозига эрта бориш. Яъни масжидга эрта бориб, ҳайит намозига шай туриш, хутба ва маърузаларга қулоқ тутиш савобли амал ҳисобланади.
Ҳайитга боришда бошқа йўлдан, қайтишда эса бошқа йўлдан келишга ҳаракат қилиш. Зотан бошқа-бошқа йўллардан юришда, савобнинг қадамлар ҳисобига кўпайиши, мусулмонларни кўриб-сўрашиш, ҳайитга чиққанига гувоҳларнинг кўпайиши ҳоллари юз беради.