Оренбург вилоятида сув тошқини хавфли даражага яқинлашмоқда

© Sputnik / Сергей Никифоров / Медиабанкка ўтишОбстановка в Орске после прорыва дамбы
Обстановка в Орске после прорыва дамбы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2024
Oбуна бўлиш
Урал дарёсида тўғон бузилганидан сўнг Оренбург шаҳрида сув сатҳи тез кўтарилмоқда. Хавфли даражагача бир неча сантиметр қолган.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Оренбургдаги Урал дарёсидаги сув сатҳи бир суткада 872 сантиметрга етди, деб хабар берди РИА Новости шаҳар маъмуриятига асосан.

"Урал дарёсидаги сув сатҳи кунига 16 сантиметрга ошди. Оренбург гидрометеорология марказининг маълумотларига кўра, 8 апрель куни эрталаб соат саккизда Оренбург яқинидаги Урал дарёсида сув сатҳи 872 сантиметрга етган.<...> 930 сантиметр — хавфли даража ҳисобланади.", — дейилади хабарда.

"Росгидромет" раҳбари Игорь Шумаков айтишига кўра, 8-9 апрел кунлари Оренбургда сев хавфли даражага етади ва ундан ошиши ҳам мумкин.
"Оренбургнинг баъзи ҳудудлари, Жанубий Урал, Кузнечний, Сенцовка, Весенний, Серовский, Форштадт, Зауралная Роша, Овчинний Городок, Дубки, Нежинка қишлоғи, шунингдек, Урал дарёси текислигидаги дачалар, Краснохолм қошлоғи, Степановский ва Горний фермалари сув босган ҳудудда бўлади, деди Шумаков.
Айни дамда Оренбургда 2 мингдан ортиқ шахсий томорқа ва 1,5 мингдан ортиқ хонадон сув остида қолди.
“Урал ва Сакмара текисликларида жойлашган кўплаб ҳудудларда вазият ўта оғир. Ҳозирда 2015 та томорқа ва 1535 та хонадон сув остида қолмоқда – бир кунда уларнинг сони мос равишда 231 ва 188 тага кўпайган”, — дейилади хабарда.
Мутахассисларнинг фикрича, сув тошқини чўққиси 10 апрелга тўғри келади.
Ушбу сув тошқини жума куни Оренбург вилоятининг Орск шаҳрида Урал дарёсидаги тўғон бузилганидан сўнг бошланди.
© РИА НовостиГород Орск, частично подтопленный после прорыва дамбы
Город Орск, частично подтопленный после прорыва дамбы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2024
Город Орск, частично подтопленный после прорыва дамбы

Оренбург вилоятида сув тошқини

Жума куни Орскдаги Урал дарёсидаги тўғон бузилди, шаҳарнинг бир қисми сув тошқини зонасида қолди.
Прокуратура маълумотларига кўра, фавқулодда ҳолат гидротехника иншоотини сақлаш бўйича ўз вақтида кўрилмаган чоралар туфайли юзага келган. Тергов қўмитаси томонидан “Қурилиш ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидаларини бузиш” ва "Совуққонлик билан қараш" моддалари бўйича иш қўзғатилган.
Оренбургда ҳам вазият ёмонлашмоқда, расмийлар аллақачон камида 428 кишини эвакуация қилган. Шаҳар мэри Сергей Салмин сув босган ҳудудлар аҳолисидан ихтиёрий равишда чиқиб кетишни, акс ҳолда улар полиция иштирокида олиб чиқилишини талаб қилди.
Ҳаммаси бўлиб сув тошқини 27 муниципалитетга зарар етказди, тўрт мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди.
Янгиликлар лентаси
0