"Крокус"даги терактда айбланаётганлар координаторнинг номини айтди

Oбуна бўлиш
Террорчиликда гумонланаётганлар уларни бошқариб турган шахснинг исми ва Киевда кутган мукофот ҳақида айтиб беришди.
ТОШКЕНТ, 8 апр – Sputnik. "Крокус Сити Холл"га ҳужум уюштирган террорчилар уларга йўл кўрсатиб турган координаторнинг номини айтишди.
“Россия 1” телеканали хабарига кўра, "Сайфулло" исмли шахс террорчиларнинг ҳар бир қадамини бошқариб турган. Қаердан қурол олиш, қайси томонга ҳаракатланиш ва ҳоказо.

“Сайфулло бизга Украинага, Киевга боришимиз кераклигини айтди. У ерда бизнинг ҳар биримизга миллион рубль беришлари керак эди”, - деди улардан бири.

Украина чегараси яқинида террорчилар машинани ёқиб, юбориб унга қўнғироқ қилишлари керак бўлган.
Телеканал хабарига кўра, айни шу дамда Украина томонидан чегаранинг икки нуқтаси миналардан тозаланиб ўтиш учун йўлак тайёрланган.

"Крокус"даги теракт

Москва вилояти Красногорск шаҳарчаси яқинидаги "Крокус Сити Холл" концерт залида 22 март куни отишма ва ёнғин содир бўлди. Террорчилик ҳужуми оқибатида 145 киши ҳалок бўлди.
Ушбу жиноят иши бўйича 11 нафар айбланувчи ҳибсга олинди, жумладан, терактнинг бевосита ижрочилари 4 нафар Тожикистон фуқароси ҳам. Бундан ташқари, 1 апрель куни Доғистонда жиноятчиларни молиялаштириш ва қурол билан таъминлашда иштирок этган тўрт нафар хорижлик қўлга олинди.
ФСБ директори Александр Бортниковнинг айтишига кўра, ҳибсга олинганларнинг дастлабки кўрсатмалари ушбу фожиада Украинанинг қўли борлигини тасдиқлаган. Ҳужумдан сўнг террорчилар мукофот пулини олиш учун Киевга йўл олган. Россия махсус хизматлари ушбу теракт ортида АҚШ ва Буюк Британия ҳам турибди деб ҳисоблайди.
Янгиликлар лентаси
0