Кредит қарзи фоизларини ундириш тартиби ўзгарди — Олий суд

© Sputnik / Наталья СеливерстоваЗнак процента в витрине.
Знак процента в витрине. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2024
Oбуна бўлиш
Янги тартиб 2023 йил 4 сентябрда қабул қилинган президент қарорда назарда тутилган.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. 2024 йилнинг 1 январдан бошлаб кредитлар бўйича қарздорликни ундириш юзасидан суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, ушбу кредитлар бўйича фоизлар ва неустойка ҳисобланиши тўхтатилди.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидов маълум қилди.
2023 йил 4 сентябрда қабул қилинган президент қарори асосида Фуқаролик кодексининг 744-моддасига кредит қарздорлигига нисбатан фоиз ва пенялар ҳисоблаш бўйича янги тартиб жорий этилди.
Эндиликда кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмлари ҳамда 734-модданинг биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек, неустойка ҳисобланиши тўхтатилади.
Амалдаги тартибга кўра, кредит ташкилоти кредит олувчи томонидан кредитни қайтариш интизоми бузилганда – шартнома ёки қонунда кўрсатилган ҳолатларда – кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундиришга ҳақлидир.
Олдинги тартибга кўра, кредит ташкилоти кредит қарздорлиги суд қарори билан ундирилгандан сўнг ҳам кредит амалда қайтарилгунгача бўлган даврлар учун фоиз ва неустойка ундириш ҳуқуқига эга бўлган.
Эндиликда қонунчиликка киритилган қўшимчага кўра, суд қарори билан ундирилган кредит қарздорлигига нисбатан кредит шартномасида кўрсатилган фоизлар, пул мажбуриятини бажармаганлик учун ҳисобланадиган фоиз ва неустойка ҳисобланиши тўхтатилади.
Янги қонун нормаси шу йил 27 февралда қабул қилинган бўлса-да, у 2024 йил 1 январидан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ қилинади.
Янгиликлар лентаси
0