Ўзбекистонлик велопойгачилар халқаро турнирда 2 та олтин медаль қўлга киритди

© Пресс-служба НОК УзбекистанаЖенская команда Узбекистана "Tashkent City Women Cycling Team" по велотреку
Женская команда Узбекистана Tashkent City Women Cycling Team по велотреку  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2024
Oбуна бўлиш
Нафосат Козиева очколар пойгаси, Маргарита Мисюрина эса спринт дастурида тенгсиз бўлди.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Велотрек бўйича “Tashkent City Women Professional Cycling Team” жамоаси Швейцариядаги “Lifeʻs An Omnium Madison” мусобақасида иштирок этди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Ўзбекистонлик спортчилар ушбу турнирда 2 та олтин медалга сазовор бўлишди. Шиддатли руҳда кечган беллашувларда Нафосат Козиева очколар пойгаси, Маргарита Мисюрина эса спринт дастурида тенгсиз бўлди.
Очколар пойгаси:
1. Нафосат Козиева (Ўзбекистон);
2. Мартина Алзини (Италия);
3. Валентина Занзи (Италия).
Спринт:
1. Маргарита Мисюрина (Ўзбекистон);
2. Алина Зейц (Швейцария);
3. Ори Баш (Исроил).
Янгиликлар лентаси
0