Оддий аскар 27 нафар душманни йўқ қилди — видео

Oбуна бўлиш
Яраланган пулемётчи Максимов Украина Қуролли кучларининг 27 нафар жангарисини бир ўзи йўқ қилди.
ТОШКЕНТ, 5 апр – Sputnik. Чақирув белгиси "Бурхат" бўлган ёқутистонлик ҳарбий хизматчи, оддий аскар Родимир Максимов Украина Қуролли кучларининг Новомихайловка ҳудудидаги таянч нуқтасини қўлга олиш ва ушлаб туриш вақтида 27 нафар украиналик аскарни йўқ қилди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.

"Максимов душманни айланиб ўтиб, унга ҳужум қилишга муваффақ бўлди. УҚКнинг 3 нафар аскарини йўқ қилиб, душман позициясини эгаллаб олди ва кейинчалик уни асосий кучлар етиб келгунига қадар ҳимоя қилиб турди", - дейилади хабарда.

Максимов олган жароҳатларга қарамай, бир неча кун давомида ўз вазифасини бажаришда давом этган. Россия аскарлари украин позицияларини эгаллаб олгандан сўнг, УҚК қарши ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди.
Бир неча кун давомида УҚКнинг яна учта уринишини бартараф этди. Жумладан Американинг МахПро бронетранспортёри ёрдамида ҳам. Максимов БТРдан тушиб келаётган бир гуруҳ жангариларни автоматдан ўққа тутган. У дастлаб душманни яқин келишга қўйиб берди ва Калашников автоматидан ҳужум гуруҳини йўқ қилди.
Кўрсатган жасорати учун қўмондонлик Максимовни давлат мукофотига тавсия этган.
Янгиликлар лентаси
0