Ўшдан Ўзбекистон шаҳарларига авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

© ИА "Дунё"В Оше обсуждены вопросы совершенствования транспортной логистики между регионами Узбекистана и Кыргызстана
В Оше обсуждены вопросы совершенствования транспортной логистики между регионами Узбекистана и Кыргызстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2024
Oбуна бўлиш
Қирғиз томони Тошкент-Ўш-Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни йўлга қўйиш таклифини билдирди.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистон бош консули Зафарбек Аҳмедов "Манас" халқаро аэропортининг Ўш филиали директори Тимур Маданбеков билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Мулоқот аввалида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида турли даражадаги алоқалар, хусусан савдо-иқтисодий, таълим, фан, маданият ва туризм соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик жадал ривож топаётгани қайд этилди.
Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига саёҳат қилиш ёки даволаниш мақсадида бораётган Қирғизистон фуқароларининг сони йилдан йилга ошаётгани, шунингдек, ёзги мавсумда Қирғизистонга дам олиш учун келаётган ўзбекистонликлар ҳам кўпайгани таъкидланди.
Қайд этилишича, Ўш ва унга қўшни вилоятларни Ўзбекистоннинг Тошкент ва бошқа тарихий шаҳарлари билан боғловчи қулай транспорт-логистика тизимининг йўқлиги туризмни янада ривожлантиришда асосий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.
Шулардан келиб чиққан ҳолда қирғиз томони Тошкент-Ўш-Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни йўлга қўйиш таклифини билдирди.
Учрашув якунида икки мамлакат фуқаролари учун қатор қулайликларни тақдим этадиган ва ўзаро туристлар алмашинувини оширишга хизмат қиладиган ҳаво қатновларини йўлга қўйиш бўйича Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари билан алоҳида учрашув ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Янгиликлар лентаси
0