Сўнгги 5 йилда мактаблар сони қанча ошди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда энг кўп мактаб ва энг кўп ўқитувчилар Самарқанд вилоятида экан, лекин қурилаётган яни мактаблар сони бўйича "чемпион" — Тошкент шаҳри.
Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда мактаблар сони 6,5 фоизга ошиб 10 750 тани ташкил этди, дейилади Статистика агентлиги эълон қилган маълумотларда.
Умумий ўрта таълим муассасалари энг кўпи Самарқанд вилоятида жойлашган — 1323 та мактаб.
Лекин янги қурилаётган мактаблар сони бўйича биринчи ўринда — Тошкент, ўсиш 20,8 фоизни ташкил этган.
Энг кам ўсиш эса Тошкент вилоятида кузатилди – 5 йил ичида мактаблар сони 2,8 фоизга ошди холос.

2023/2024 ўқув йилида республикада 547,8 минг нафар ўқитувчи фаолият юритмоқда, бу 2019/2020 ўқув йилига нисбатан 12,6 фоизга кўп.

Самарқанд вилоятида мактаблар сони билан бир қаторда ўқитувчилар ҳам кўп — 62,4 минг киши. Энг кам ўқитувчилар Сирдарё вилоятида – 13,6 минг киши.

Батафсил маълумот – Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0