Саида Мирзиёева Россия президентининг махсус вакили билан учрашди
© t.me/SShMirziyoyevaШвыдкой, Михаил Ефимович и Саида Мирзиёева
© t.me/SShMirziyoyeva
Oбуна бўлиш
Михаил Швидкой, шунингдек, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан ҳам учрашди.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева Россия президентининг халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Михаил Швидкой билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Мирзиёева ўзининг Телеграм каналида хабар берди.
Хабарга кўра, суҳбат давомида ахборот соҳаси ва маданий-гуманитар йўналишларда ҳамкорлик қилиш, шунингдек, ушбу масалаларда икки томонлама ва кўп томонлама тадбирларни биргаликда ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.
Михаил Швидкой, шунингдек, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан ҳам учрашди.
“Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг кўламли шериклик кун тартибининг бир қанча йўналишлари юзасидан самимий суҳбатлашдик. Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратдик”, - деб ёзади Саидов.
© Пресс-служба МИД УзбекистанаВстретиться со Специальным представителем Президента России по международному культурному сотрудничеству Е.П. Михаилом Швыдким
Встретиться со Специальным представителем Президента России по международному культурному сотрудничеству Е.П. Михаилом Швыдким
© Пресс-служба МИД Узбекистана