Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши сессияси: Мирзиёев қандай вазифалар қўйди?
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Йиғилишда шаҳарни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш имкониятлари Юнусобод тумани мисолида таҳлил қилинди.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Бугун, 3 апрель куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.
Давлат раҳбари сўзининг аввалида пойтахт жамоатчилиги билан кўришиб турганидан мамнунлигини таъкидлаб, бугунги кундаги долзарб масалаларга тўхталди. Дунёдаги, жумладан, ҳамкор давлатлардаги вазиятнинг иқтисодиётга, аҳоли даромадларига салбий таъсирини камайтириш энг муҳим вазифалардан экани таъкидланди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Ҳар қандай бино ташқи таъсирларга бардош бериши учун унинг пойдевори мустаҳкам бўлиши шарт. Мамлакатимиз пойдевори, бу – маҳалла. Маҳалланинг иқтисодий замини мустаҳкам бўлса, одамлар даромади кўпайиб, яхши яшашга уйи, боласини ўқитишга шароити бўлса, эртанги куни учун хотиржам бўлса, шунда барқарорлик, тараққиёт бўлади”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Шу нуқтаи назардан, мутасаддилар фаолиятидаги сусткашликлар, туманларда ишга солинмаётган имкониятлар кўрсатиб ўтилди.
Таъкидланишича, Тошкент шаҳрида лойиҳа қилиш истагидаги инвестор ва тадбиркорлар кўп. Лекин бунинг учун ер кам. Фойдаланилмаётган жойларни давлат рўйхатидан ўтказиш, 979 та ер участкасини аукционга чиқариш, қишлоқ хўжалигидан саноат ва аҳоли пункти тоифасига ўтган 175 гектарлик ерни бериш орқали уларга шароит яратиш мумкин.
Қайд этилишича, иқтисодий фаол аҳолидан 80 минги ишга муҳтож. Шу билан бирга, пойтахтдаги корхона ва ташкилотларда 98 минг бўш иш ўрни мавжуд.
Сессияда ташкилий масала ҳам кўрилди. Давлат раҳбари Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажариб келаётган Шавкат Умурзоқов номзодини пойтахт ҳокими лавозимига тавсия этди. Халқ депутатлари, жамоатчилик вакиллари сўзга чиқиб, номзод ҳақида фикрларини билдирди. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди.
Президент Тошкентда натижа қилиш учун имконият ҳам, ресурс ҳам, шароит ҳам етарли экани, бунинг учун шаҳар ва туман ҳокимлари, иқтисодий комплекс вакиллари уйғониб, катта марралар олиб, қаттиқ ишлаши кераклигини таъкидлади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев
© Пресс-служба президента Узбекистана
Йиғилишда шаҳарни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш имкониятлари Юнусобод тумани мисолида таҳлил қилинди.
Таъкидланишича, сўнгги етти йилда туманга 1 миллиард 700 миллион доллар хорижий инвестиция киритилиб, корхона, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари 3,5 мингтага, иш ўринлари 20 мингтага кўпайди. 6 минг хонадонли янги уй-жойлар қурилди, 8 мингта янги ўқувчи ўрни ташкил қилинди, 3 та олийгоҳ очилди.
Юнусобод ҳудуди бўйича Тошкент шаҳрида биринчи, аҳоли сони бўйича эса иккинчи ўринда туради. Туманда 64 та маҳалла бўлиб, 376 минг аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуд солиқ тушумлари ҳажми бўйича етакчи. Лекин аҳоли жон бошига ҳисоблаганда юқори эмас. Туманнинг пойтахт саноатидаги улуши энг охирги ўринда. Шулардан келиб чиқиб, аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишга солинмаган имкониятлар кўрсатиб ўтилди.
Энди банкларга одамлар даромадини кўпайтириш, туман иқтисодиётини барқарор ўстириш бўйича янги масъулият белгиланади. Иш ўрни яратган мижозларга кредит фоизи тушириб борилади. Ҳоким ёрдамчилари эса ишсизларни тадбиркорлар талаби асосида ўқитади. Мутасаддиларга бу борада “Юнусобод тажрибаси”ни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев
© Пресс-служба президента Узбекистана
Умуман, ўрганишлар асосида Юнусободда 600 миллион доллар инвестиция, 35 мингта юқори даромадли иш ўрни имкониятлари аниқланган.
Ҳукуматга барча туманларни шу тарзда ўрганиб, Тошкент шаҳрида 250 минг юқори даромадли иш ўрни яратиш, 2 миллиард доллар сармоя жалб этиш чораларини кўриш топширилди. Саноат, инфратузилма, тадбиркорлик ва коммунал соҳаларда илғор хорижий тажрибани жорий этиш вазифаси қўйилди.
Маҳаллалардаги ободлик масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Маҳалла раислари ва нуронийлар миллий қадриятларни тиклаб, кўча бўйлари ва ҳовлиларда гулу райҳонлар экиш, дарахт ўстириш, ишкомлар қилиш, озодалик ишларига бош-қош бўлиши зарурлиги айтилди.
Давлат раҳбари бу борадаги фаолликни рағбатлантириш мақсадида танлов ўтказиб, йил якуни билан энг намунали маҳаллага электромобиль совға қилиш таклифини билдирди. Бу таклиф олқишлар билан қўллаб-қувватланди.
Йиғилиш сўнгида президент халқ депутатлари, маҳалла раислари, зиёлилар ва ёшлар билан мулоқот қилди.