Қирғизистон “Мир” карталари билан ишлашни тўхтатди
19:06 03.04.2024 (янгиланди: 10:39 04.04.2024)
© Sputnik / Игорь Егоров
/ Oбуна бўлиш
Фойдаланувчилар энди қурилмаларни эквайрингда карталарга хизмат кўрсата олмайди, картадан картага ўтказа олмайди, шунингдек электрон тижоратда
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Қирғизистон банклари бугундан бошлаб Россиянинг “Мир” тўлов тизими билан операцияларни тўхтатди. Бу ҳақда “Элкарт” миллий тўлов тизимининг оператори Қирғизистон банклараро процессинг маркази сайтида маълум қилинди.
Хабарда айтилишига кўра, 3 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 12:00 дан бошлаб эквайринг қурилмалари, POS терминаллар ва банкоматларда “Мир” карталаридан пул ўтказмалари амалга оширилмайди.
Процессинг маркази хабарига кўра, 2024 йилнинг февраль ойида АҚШ Молия вазирлигининг хорижий активларни назорат қилиш бўйича бўлими “Мир” тўлов тизимининг операторига қарши санкциялар киритгани туфайли “Иккиламчи санкциялар хавфини минималлаштириш” мақсадида Қирғизистон ўз ҳудудида “Мир” карталари билан ишлашдан воз кечишга қарор қилишга мажбур бўлган.
Қирғизистон Миллий банки маълум қилишича, улар бу каби масалалар бўйича тижорат банклари ишига аралашиш ваколатига эга эмас. Банклар қайси тўлов тизими билан ишламаш ёки ишламаслик ҳақида мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Маълумот учун, 2023 йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида Қирғизистоннинг 22 тижорат банкидан 10 таси транзакцияларни амалга оширишдан вақтинча бош тортганини эълон қилди, бироқ уларнинг баъзилари кейинчалик бу қарордан воз кечган эди.
РИА Новости хабарига кўра, Россиянинг ВТБ гуруҳи Арманистон, Беларусь ва Қозоғистондаги ўз банклари инфратузилмасида "Мир" карталарига аввалгидек тўлиқ ҳажмда хизмат кўрсатишда давом этаёганини маълум қилган.
Бир кун аввал "Россия банки" раисининг биринчи ўринбосари Олга Скоробогатова Марказий банк "Мир" карталаридан воз кечган мамлакатларда фаолият юритаётган Россия банклари билан банкоматлар тармоғи ва POS-терминаллар тармоғини кенгайтириш бўйича иш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эди.