https://sputniknews.uz/20240403/lukoyl-43271143.html
ЛУКОЙЛ билан фуқароларни ишга жойлаштириш ҳақида келишиб олинди
ЛУКОЙЛ билан фуқароларни ишга жойлаштириш ҳақида келишиб олинди
Sputnik Ўзбекистон
Россияда меҳнат қилаётган фуқароларга тиббий, ижтимоий, ҳуқуқий масалаларда кўмак беришга келишиб олинди. 03.04.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-04-03T19:50+0500
2024-04-03T19:50+0500
2024-04-03T19:50+0500
мигрантлар
миграция
ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
россия
ўзбекистон
ўзбекистон - россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/03/43271233_103:294:1097:853_1920x0_80_0_0_26a30dce5d5abbcc65d9ac5506d0e94c.jpg
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. "ЛУКОЙЛ" билан ҳамкорликда мутахассисларни тайёрлаш ва ишга жойлаштириш борасида келишиб олинди, деб хабар қилди Бандлик вазирлиги. "Бугун Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида Россия Федерацияси ҳудудидаги "ЛУКОЙЛ" гуруҳи ташкилотларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган тарзда ишга жалб қилиш тўғрисида йўл харитаси ва битим имзоланди", - дейилади хабарда.Ҳужжатлар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда "ЛУКОЙЛ" вакиллари томонидан имзоланди.Касбий кўникмаларни мустаҳкам эгаллаган фуқаролар хавфсиз ва ташкиллаштирилган тартибда Россия Федерациясига юборилади. Россияда меҳнат қилаётган фуқароларга тиббий, ижтимоий, ҳуқуқий масалаларда кўмак беришга келишиб олинди. "ЛУКОЙЛ" ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ мутахассисларни юбориш бўйича ўз фаолиятни мувофиқлаштиради.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/03/43271233_188:282:950:853_1920x0_80_0_0_69d400726d2389ae98d11c3f2311a0d8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мигрантлар, миграция, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги , россия, ўзбекистон, ўзбекистон - россия
мигрантлар, миграция, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги , россия, ўзбекистон, ўзбекистон - россия
ЛУКОЙЛ билан фуқароларни ишга жойлаштириш ҳақида келишиб олинди
Россияда меҳнат қилаётган фуқароларга тиббий, ижтимоий, ҳуқуқий масалаларда кўмак беришга келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. "ЛУКОЙЛ" билан ҳамкорликда мутахассисларни тайёрлаш ва ишга жойлаштириш борасида келишиб олинди, деб хабар қилди Бандлик вазирлиги.
"Бугун Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида Россия Федерацияси ҳудудидаги "ЛУКОЙЛ" гуруҳи ташкилотларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган тарзда ишга жалб қилиш тўғрисида йўл харитаси ва битим имзоланди", - дейилади хабарда.
Ҳужжатлар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда "ЛУКОЙЛ" вакиллари томонидан имзоланди.
Россияда ишлаш учун номзодлар малакаси, иш тажрибаси ва рус тилини билиши, тиббий ва меҳнат фаолиятига қўйиладиган бошқа талаблар инобатга олинган ҳолда танланади.
Касбий кўникмаларни мустаҳкам эгаллаган фуқаролар хавфсиз ва ташкиллаштирилган тартибда Россия Федерациясига юборилади. Россияда меҳнат қилаётган фуқароларга тиббий, ижтимоий, ҳуқуқий масалаларда кўмак беришга келишиб олинди.
"ЛУКОЙЛ" ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ мутахассисларни юбориш бўйича ўз фаолиятни мувофиқлаштиради.