Куфр: ФСБ иконалар ичидан 27 та бомба топди — видео

Oбуна бўлиш
Украинадан Европа орқали Россияга олиб келинаётган черков буюмлари ичидан 70 кг портловчи модда топилди.
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) ва Божхона хизмати Украинадан Европа Иттифоқи орқали Россияга олиб кирилаётган 27 та қўлбола бомбани аниқлади.
Маълум бўлишича, иконалар ва черков буюмлари Украинанинг Киев шаҳрида тайёрланган. Кейин эса улар Руминия - Венгрия - Словакия - Полша - Литва - Латвия орқали Россия ҳудудига олиб келинган.

Муқаддас сиймолар ичидан 70 килограмм гексоген (тротилдан 1,5 баравар кучли), РПГ-7 ўқлари ва 91 та электр детонатор топилган.
Россия Православ черкови бу юк қаерга бораётганидан бехабар эканини маълум қилган.
Янгиликлар лентаси
0