Экология вазирига янги ўринбосар тайинланди — у ҳақида нималар маълум?

© Министерство экологии, охраны окружающей среды и изменения климатаНазначен новый заместитель министра экологии
Назначен новый заместитель министра экологии  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2024
Oбуна бўлиш
Искандар Қутбиддинов 1995 йилда Андижон вилояти, Андижон шаҳрида туғилган.
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Искандар Қутбиддинов экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Искандар Қутбиддинов 1995 йилда Андижон вилояти, Андижон шаҳрида туғилган.
Маълумоти - олий. 2017 йилда Тошкент давлат юридик университети ва 2023 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (сиртқи) тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2017 йилда Адлия вазирлиги катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган.
2018–2021 йилларда Вазирлар Маҳкамасида, 2021 йилдан Ўзбекистон президенти Администрациясида ишлаб келган.
Янгиликлар лентаси
0