Шавкат Мирзиёев Хитой жамоат хавфсизлик вазирини қабул қилди
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Хитой жамоат хавфсизлик вазири Ван Сяохунни қабул қилди
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Учрашувда жиноятчиликка қарши курашда замонавий ахборот технологиялари ва инновацион усулларни жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Ўзбекистон gрезиденти Шавкат Мирзиёев 1 апрель куни Хитой Давлат кенгаши аъзоси, жамоат хавфсизлиги вазири Ван Сяохун бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда хавфсизликка нисбатан замонавий хатар ва таҳдидларга қарши курашишда амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалалари кўриб чиқилди, - дейилади хабарда.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари юксак даражага кўтарилганини алоҳида мамнуният билан таъкидлади ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари орасида ҳамкорлик учун салоҳият ва имкониятлар мавжудлигини қайд этди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Хитой жамоат хавфсизлик вазири Ван Сяохунни қабул қилди
Шавкат Мирзиёев Хитой жамоат хавфсизлик вазири Ван Сяохунни қабул қилди
© Пресс-служба президента Узбекистана
Хусусан, жамоат хавфсизлигининг асосий йўналишлари бўйича тажриба алмашиш ва қўшма тадбирлар ўтказиш, замонавий ахборот технологиялари ва инновацион усулларни жорий қилиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш, малакали мутахассисларни тайёрлаш ва бошқалар кўрсатиб ўтилди.
Ван Сяохун Ўзбекистон президентига Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ва кўрсатилаётган меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди.