Палов индекси: март 2024

Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг севимли таоми қайси вилоятда энг қиммат ва қаерда энг арзон нархларда сотилаётганини инфографикамизда томоша қилинг.
Илк бор 2020 йилда пайдо бўлган "палов индекси" ҳар ой Ўзбекистоннинг турли вилоятларида тайёр палов нархи неча пул эканини акс эттириб келади.
Буни ўзига хос иқтисодий индикатор дейиш мумкин. Дунё тажрибасида "биг мак" индекси бир хил истеъмол товарнинг турли мамлакатлардаги нархига асосланиб, валюталарнинг харид паритетини акс эттиради.
Статистика қўмитаси 2024 йилнинг март ойида ўрганиб чиққан нархларга кўра, Ўзбекистон ҳудудида энг арзон палов Наманган вилоятида бўлиб, унинг нархи 19900 сўмни ташкил қилади. Иккинчи ўринда Бухоро вилояти — 28600, Қорақалпоғистонда — 24300 сўм.
Ошни энг қиммати эса Тошкент шаҳрида бўлиб, унинг нархи - 30200 сўмни ташкил қилади. Шунингдек, Бухорода - 28600 сўм, Қашқадарёда 27700 ва Самарқандда 27000 сўмни ташкил қилади.
Тўлиқ маълумот учун инфографикамизни томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0