"Крокус"даги теракт учун қурол етказиб берганлар Доғистонда қўлга олинди — видео

Oбуна бўлиш
Махачкалада қўлга олинган шахслар "Крокус"даги теракт ижрочиларига маблағ ва қурол етказиб бергани аниқланди.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Россия Федерал Хавфсизлик хизмати 31 март куни Доғистонда бир гуруҳ террорчиликда гумонланувчи шахсларни қўлга олишди.
Улар орасида 4 нафар хорижий фуқаро (Тожикистон) ва бир нафар маҳаллий фуқаро бор. Улар "Крокус"даги теракт ижрочиларига маблағ ва қурол етказиб берганини тан олишган.
Ўтказилга тезкор қидирув операцияси доирасида гумонланувчилар турар жойидан бир неча портловчи мосламалар ва автоматик қуроллар топилган.
Улар, шунингдек, Каспийск шаҳрида одам гавжум жойлардан бирида - Набережная сайлгоҳ кўчасида теракт уюштиришни режалаштирганликларини маълум қилган.
Янгиликлар лентаси
0