Россия муфтийси "Крокус"да одамларни қутқарган ўсмирларни мукофотлади
18:25 29.03.2024 (янгиланди: 18:33 29.03.2024)
© ДУМ РоссииДУМ России наградил подростков спасших людей во время теракта в Крокус Сити Холл
Oбуна бўлиш
Равил Ғайнутдин Ислом Халилов ва Артём Донсковни "Буюк хизматлари учун" медали билан мукофотлади.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Россия Мусулмонлари диний бошқармаси (ДУМ) "Крокус"даги теракт вақтида 100 дан ортиқ одамни қутқарган Ислом Халиловни мукофотлади.
Мукофотлаш маросими Москва жоме масжидида жума намози олдидан дин пешволари ва журналистлар иштирокида бўлиб ўтди. Муфтий шайх Равил Ғайнутдин 15 ёшли Ислом Халиловни “Буюк хизматлари учун” медали билан тақдирлади.
Мукофотлаш маросими Москва жоме масжидида жума намози олдидан дин пешволари ва журналистлар иштирокида бўлиб ўтди. Муфтий шайх Равил Ғайнутдин 15 ёшли Ислом Халиловни “Буюк хизматлари учун” медали билан тақдирлади.
“Отишма бошланганда ҳамма ўз ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Ўз жонини сақлаб қолмасдан, бошқалар ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қиладиганлар кам. Бугун олдингизда турган ёш мусулмон, ёш биродаримиз Ислом Халилов ана шундай мард, фидойи инсонлардан бири бўлиб чиқди”, — деди муфтий.
Ислом Халилов сменада ўзи билан бирга бўлган барча йигитларга миннатдорчилик билдириб, уларнинг барчаси қаҳрамон эканини таъкидлади.
ДУМ Ислом Халиловдан ташқари "Крокус"да одамларни эвакуация қилишга ёрдам берган 14 ёшли Артём Донсковни ҳам “Буюк хизматлари учун” медали билан тақдирлади.
“Мукофот ҳамон қаҳрамонлик кўрсатган, одамлар ҳаётини сақлаб қолган ёш йигит Артём Донсковни ҳам кутмоқда, у бугун кела олмади, лекин мукофот унга ҳам топширилади. Мусулмонлар номидан бу мукофот жасорат учун, чунки инсоният, жамиятимиз, халқимиз, юртимиз олдидаги хизматлари учун”, - деди Ғайнутдин.
Тақдирлаш маросимидан сўнг Россия мусулмонларининг руҳий етакчиси ва умматнинг ёш қаҳрамони биргаликда жума намозини ўқишди.
Москва яқинидаги "Крокус Сити Холл" концерт залида 22 март куни содир бўлган даҳшатли теракт 144 кишининг умрига зомин бўлди, 382 киши жароҳатланган. Ушбу ҳодиса муносабати билан Россияда 2018 йилдан бери биринчи марта миллий мотам эълон қилинди. Терактнинг барча тўрт нафар ижрочилари, улар билан алоқада бўлган гумонланувчилар қўлга олинди. Тергов қўмитаси терактни уюштирганларнинг украиналик миллатчилар билан алоқаси исботланганини маълум қилди.