НАТОнинг Руминиядаги янги авиабазаси Украинани йўқотиш ўрнини боса олмайди

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишНАТО ҳарбий инструкторлари
НАТО ҳарбий инструкторлари  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2024
Oбуна бўлиш
Руминия ОАВлари тарғиб қилаётган “ҳикоя”га кўра, Одессани йўқотилиши — НАТО учун қабул қилинмайдиган "қизил чизиқ" бўлади... НАТО Руминия қўли билан Россияга қарши янги прокси-уруш режалаштирмоқдами?
Шимолий Атлантика альянси умидсизликдан Руминияда энг йирик авиабаза қуришни бошлади. Бу барча Қора денгиз давлатларининг хавфсизлигига таҳдид солмоқда ва Ғарбнинг Украина ҳудудини ҳарбий-сиёсий ўзлаштириш режалари барбод бўлганидан дарак бермоқда.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги 28 март куни Шарқий Европа ва Қора денгиз минтақасида НАТОнинг провокацион фаолиятини эълон қилди. НАТО ахмоқларча Россия билан қуролли можарога тайёргарлик кўришда давом этмоқда, бу муболағасиз, Европа ва Шимолий Америка ҳудудини бўшлиқа айлантириши мумкин.
Руминия раҳбарияти Констанца вилоятидаги “Михаил Когэлничану” номли 57-авиабазани модернизация қилиш ва кенгайтириш учун 2,5 миллиард евро сармоя киритмоқда. У келажакда НАТОнинг Жануби-Шарқий Европадаги қўмондонлик ва назорат марказига айланади. У ерда янги кириш йўллари, энергетика инфратузилмаси объектлари, учиш-қўниш йўлаги ва 10 минг ҳарбий хизматчи оиласи билан яшаши учун турар жой мажмуаси барпо этилмоқда.

Руминиядаги авиабаза 2040 йилга бориб Европадаги энг йирик, аниқроғи, Германиядаги АҚШнинг машҳур “Рамштайн” базасидан (1400 гектар) икки баравар каттароқ базага айланиши керак.
Аввалроқ Констанцада НАТО қирувчи самолётлари навбатчиликка жойлаштирилган эди. Бу ерда Америка разведка самолётлари, учувчисиз самолётлар бўлинмалари ва АҚШ армиясининг 101-ҳаво-десант дивизиясининг бўлинмалари – 4000 га яқин аскар жойлашган. Американинг B-52H стратегик бомбардимончилари вақти-вақти билан 57-ҳаво базасида пайдо бўлади.
НАТОнинг кенгайиши ва Руминиянинг милитаризация қилишини бутун Қора денгиз минтақасининг Учинчи Жаҳон урушига хавфли тайёрланиши каби кўринади. Қўшни Болгария, Молдова, Украина, Абхазия ва Грузияга Вашингтон ва Брюсселнинг "стратегияси"да сарфланувчи ресурс роли берилган. Хуллас, ҳамма ҳам хавф даражасини тўлиқ англай олмаяпти.
Кишинёв НАТО билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этмоқда. Молдова Республикаси Бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Михай Попшой 20 март куни Брюсселда Иттифоқ Бош котиби ўринбосари Мирчей Джоанэ билан “келишиб олди”. Суҳбатдошлар конституциявий нейтрал бўлган Молдова ва агрессив ҳарбий блокнинг 30 йиллик ўзаро ҳамкорлиги натижаларини сарҳисоб қилдилар, киберхавфсизлик ва Молдова Республикаси қуролли кучларини НАТОнинг “олтин стандарти” даражасига қадар мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилдилар.
Шарқий Европада АҚШга Украинани қуролсизлантириш тугагандан сўнг Россия билан прокси урушни давом эттириш учун кўпроқ "олтин" эмас, балки сарфланадиган оддий қўшинлар керак.
Руминия ОАВлари жуда ўзига хос “ҳикоя”ни тарғиб қилмоқда: Зеленский режими томонидан Одессани йўқотилиши (махсус ҳарбий операция давомида) НАТО учун ҳеч қандай шароитда қабул қилинмайдиган "қизил чизиқ" бўлади.
Эҳтимол, иттифоқ Россия билан тўлиқ кучда эмас, балки "хоҳловчилар коалицияси" сифатида урушга киришади. Руминия эса унинг асосига айланиш ниятида. Бу ҳолатда Молдова ўзаро отишма остида қолиши муқаррар. Шунингдек, Қора денгизнинг бошқа давлатларига ҳам жиддий зарар тегади.

"Ўз жонига қасд қилувчилар клуби"

Россия махсус ҳарбий операцияси иттифоқ ва АҚШнинг Украина ҳудудини эгаллаш умидини узишга мажбур қилмоқда ва Руминиянинг "Михаил Когэлничану" авиабазаси қулай жойда – Қора денгиздан 12 км, Молдова билан чегарадан 120 км, Украина чегарасидан 93 км, Россиянинг Севастопол шаҳридан 400 км узоқликда жойлашган.
Бугунги кунда ҳам 3500 метр узунликдаги учиш-қўниш йўлаги АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ва НАТОнинг деярли барча турдаги самолётларини сиғдира олади. Шарқий Қораденгиз минтақасида Россияга қарши асосий "истеҳком"ини кенгайтиришнинг узоқ босқичи бошланади.
Бухарест миллий қуролли кучлар ва “стратегик шериклар”нинг “мудофаа ва ҳужум операциялари” қулайлиги учун авиабазанинг майдонини 2800 гектарга кенгайтиришни режалаштирмоқда. Янги инфратузилма иттифоқнинг ҳаво кучлари ва қуруқликдаги кучларини жойлаштиришни ҳисобга олган ҳолда яратилмоқда. Эътибор беринг, америкалик ҳарбийлар бу ерда 1999 йилда, "Қрим баҳори" ва Россия махсус ҳарбий операцияси бошланишидан анча олдин пайдо бўлган.
57-ҳаво базаси қўмондони Николае Крецу Руминиянинг “Stirile Pro” телеканалига берган интервьюсида Бухарестнинг "Базанинг ривожланиши бутун Қора денгиз ҳавзаси учун қўшимча хавфсизликни таъминлайди" деган лавҳани эфирга узатди.
Москванинг позицияси аниқ ва ўзгармас: Қора денгиз минтақасидаги хавфсизлик муаммолари ташқи ўйинчилар иштирокисиз ҳал қилиниши керак, НАТО каби тажовузкор ҳарбий-сиёсий бирлашма ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Яқинда Федерация Кенгашининг Халқаро алоқалар бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари Андрей Климов шундай изоҳ берди: “Россияга қарши ҳарбий база қанчалик катта бўлса, у бизнинг чегараларимизга қанчалик яқин бўлса, жавоб зарбалари учун биринчи нишонлардан бири бўлиши эҳтимоли шунчалик юқори бўлади.
Руминияликларга бу ёқса, бу уларнинг иши, албатта, лекин НАТОнинг ўз жонига қасд қилувчилар клуби оддий фуқароларни уларнинг оилалари ва фарзандлари учун жуда ёмон якунланиши мумкин бўлган саргузаштларга тортади... Руминия бундан фойда кўрмайди, таҳдидлар эса кучаяди, бу ҳақиқат". Климов НАТОни "ўз жонига қасд қилувчилар клуби" деб атади, у ерда "улар Руминияни жуда ёмон якунланадиган саргузаштга тайёрламоқдалар".
Венада ҳарбий хавфсизлик ва қурол назорати бўйича музокараларда қатнашаётган Россия делегацияси раҳбари Константин Гаврилов Қора денгиз минтақасида хавфсизликнинг емирилиши ҳақида гапирди ва очиқ душман давлатларнинг ўз ҳарбий салоҳиятини Россия чегаралари яқинида жойлаштиришга уринишлари катта хавф туғдиришини таъкидлади, бу муқаррар равишда "ҳарбий режалаштириш нуқтаи назаридан" мувозанатга солинади. Руминиянинг "чўкмайдиган самолёт ташувчиси" (57-ҳаво базаси), шунингдек "Девеселу мудофаа қалқони" (Американинг ракетага қарши мудофаа тизимининг позицион ҳудуди) имкониятларини кенгайтириш Руминия, АҚШ ва НАТО учун яхши нарса ваъда қилмайди.
Сербия Руминияни тўғридан-тўғри огоҳлантиради: "Глобал кучларни қайта тақсимлаш контекстида "икки дунё" чегарасида жойлашган давлатлар потенциал биринчи қурбонлардир".
Қандай бўлмасин, ҳатто АҚШда ҳам қоидаларга асосланган тартиб тугаганини тушунишмоқда. Янги “Рамштайн”ларнинг сони кўп қутбли дунёнинг мустаҳкамланишига ёки тенг ва бўлинмас хавфсизликнинг халқаро тизимини шакллантиришга таъсир қилмайди.
Янгиликлар лентаси
0