SputnikPro маҳорат дарси Тошкентда қандай ўтди – видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Дмитрий Буданцев талабалар ва ўқитувчиларга ижтимоий тармоқлар учун контентни қандай яратиш, монтаж жараёнида қандай сирлар томошабинни ушлаб қолишга ёрдам бериши ва муваффақиятсиз интервьюни қандай "сақлаб қўйиш" мумкинлиги ҳақида гапириб берди.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факултетида SputnikPro маҳорат дарси бўлиб ўтди. Уни "Россия Сегодня" медиа гуруҳининг Яқин хориж ва Болтиқбўйи мамлакатларидаги Sputnik мултимедиа марказлари дирекциясининг видеомонтаж режиссери Дмитрий Буданцев олиб борди.
Маҳорат дарсининг мавзуси: Машҳур платформалар учун видео контент: томошабинни қандай топиш мумкин.
Маърузачи ижтимоий тармоқлар учун контент яратиш, монтаж жараёнида қандай сирлар томошабинни сақлаб қолишга ёрдам бериши ва муваффақиятсиз интервьюни қандай "сақлаш" ҳақида гапириб ўтди.

“Бугун мен ташриф буюрган меҳмонимиздан анчагина сабоқ олдим. Яъни монтажда қандай қилиб динамикани ёки контентни оммага тақдим қилишда, ўзига жалб қилишда керак бўладиган омилларини ўргандим”, — деди 3-босқич талабаси Моҳина Абдураимова.

Ўзбекзабон талабалар ҳам маҳорат дарсини тинглаш имконига эга бўлишди.

“Маълумотлар рус тилида берилганига қарамасдан, ўзбек тилида таржимон бўлди. Шунинг учун рус тилини билмаган талабалар ўзбек тилида ўзлари учун керакли билимларни олишди”, — деди 4-босқич талабаси Фарангиз Қурбонова.

Нима учун вақтни қисқартириш муҳим, бу йўнаоишга энди кириб келаётганлар ва профессионаллар қандай дастурлардан фойдаланишлари керак? Шу каби масалалар охирги маҳорат дарсида муҳокама қилинди. Тафсилотлар Sputnik Ўзбекистон видеосида.
Янгиликлар лентаси
0