https://sputniknews.uz/20240328/ozbekiston-vazirlik-idora-xodimlar-kuala-lumpur-malaka-43171832.html
Ўзбекистон вазирлик ва идора ходимлари Куала-Лумпурда малака оширади
Ўзбекистон вазирлик ва идора ходимлари Куала-Лумпурда малака оширади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон элчиси Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги вакили билан учрашди.
2024-03-28T10:16+0500
2024-03-28T10:16+0500
2024-03-28T10:56+0500
жамият
ўзбекистон
малайзия
бмт
ахборот технологиялари (it)
таълим
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/1c/43171460_0:0:663:372_1920x0_80_0_0_7fb5b924c6cd3e7a5018a169010c75e4.jpg
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Ўзбекистондаги вазирлик ва идора ходимларининг Куала-Лумпурда малакасини ошириши режалаштирилмоқда, дея хабар берди "Дунё" АА.Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги бош котибининг кўп томонлама ҳамкорлик бўйича ўринбосари Бала Чандран Тарман билан учрашди.Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасидаги халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, Куала-Лумпурнинг 2025 йилда Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциациясида (АСЕАН) раислиги доирасидаги олий даражадаги мулоқот истиқболлари бўйича фикр алмашилди.Халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти каби кўп томонлама платформалардаги ташаббус ва номзодларни қўллаб-қувватлаш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.Шунингдек, Малайзия техник ҳамкорлик дастури доирасида Ўзбекистоннинг вазирлик ва идоралари вакилларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
https://sputniknews.uz/20240108/ozbekiston-malayziya-hamkorlik-oziq-ovqat-mahsulotlar-41965379.html
ўзбекистон
малайзия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/1c/43171460_0:0:601:450_1920x0_80_0_0_1a317ca1932213a20d220987b440bea5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон вазирлик ва идора ходимлари куала-лумпур малака ошириш
ўзбекистон вазирлик ва идора ходимлари куала-лумпур малака ошириш
Ўзбекистон вазирлик ва идора ходимлари Куала-Лумпурда малака оширади
10:16 28.03.2024 (янгиланди: 10:56 28.03.2024) Ўзбекистон элчиси Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги вакили билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Ўзбекистондаги вазирлик ва идора ходимларининг Куала-Лумпурда малакасини ошириши режалаштирилмоқда, дея хабар берди
"Дунё" АА. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги бош котибининг кўп томонлама ҳамкорлик бўйича ўринбосари Бала Чандран Тарман билан учрашди.
Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасидаги халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, Куала-Лумпурнинг 2025 йилда Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциациясида (АСЕАН) раислиги доирасидаги олий даражадаги мулоқот истиқболлари бўйича фикр алмашилди.
Халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти каби кўп томонлама платформалардаги ташаббус ва номзодларни қўллаб-қувватлаш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Малайзия техник ҳамкорлик дастури доирасида Ўзбекистоннинг вазирлик ва идоралари вакилларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
“Учрашув якунида Куала-Лумпур шаҳрида режалаштирилган иқтисодий дипломатия, давлат бошқаруви, коррупцияга қарши кураш, ислом молияси ва банк иши, ҳалол саноати, ҳудудий иқтисодий ривожланиш, АКТ, таълим, киберхавфсизлик, туризмни бошқариш каби ўқув курсларида Ўзбекистон вакилларининг иштирокини таъминлаш тўғрисида келишиб олинди”, — дейилади хабарда.