Тошкентда ўтаётган “UzFood 2024” кўргазмасига энг кўп Хитой ва Россия компаниялари келди

© Министерство сельского хозяйства республики Узбекистан.“UzFood 2024” халқаро озиқ-овқат саноати кўргазмаси
“UzFood 2024” халқаро озиқ-овқат саноати кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2024
Oбуна бўлиш
“UzFood 2024” кўргазмасида бу йил ҳам ўтган йилга нисбатан иштирокчилар 35 фоизга ўсди.
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. “UzFood 2024” халқаро озиқ-овқат саноати кўргазмасида Хитой ва Россиядан 200 та компания иштирок этмоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Кўргазмада Австрия, АҚШ, БАА, Беларусь, Болгария, Вьетнам, Германия, Индонезия, Италия, Корея, Литва, Нидерландлар, Озарбайжон, Покистон, Россия, Сингапур, Таиланд, Туркия, Туркманистон, Франция, Хитой, Шри-Ланка, Эрон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Ҳиндистон ўзининг озиқ-овқат саноатини намойиш этмоқда.
Мазкур кўргазма йиллар давомида соҳа мутахассислари учун кўп қиррали бизнес майдони бўлиб, у озиқ-овқат саноати ишлаб чиқариш занжирининг тўлиқ циклини – дала ва фермадан тортиб тайёр маҳсулотгача, шу жумладан, қайта ишлаш, қадоқлаш ва сақлаш жараёнини ўзида акс эттирган.
“Ҳар йили кўргазма экспозицияси янги компанияларни жалб қилиш орқали кенгайтирилади. Бу йил ҳам ўтган йилга нисбатан иштирокчилар 35 фоизга ўсди”, — дейилади хабарда.
Кўргазма павильонлари:
1-павильон - озиқ-овқат ускуналарининг кенг ассортименти: гўшт қайта ишлаш, сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ёғ-мой ишлаб чиқариш, қандолат саноати, нон пишириш ва совутиш, шунингдек сабзавот ва меваларни қайта ишлаш линиялари.
2-павильон - кўргазманинг ихтисослаштирилган бўлими “Қадоқлаш. Ускуналар ва материаллар - O‘ZuPACK”, бу ерда қадоқлаш саноати учун зарур бўлган барчаси тақдим этилади: қадоқлаш, полиграфик ва флексографик ускуналар, саралаш ускуналари, идишга қуйиш ва ёпиш, қопқоқлар, юмшоқ, қоғоз ва вакумли қадоқлар, маркалаш ва этикеткалар.
3- ва 4 - павильонлар - тайёр маҳсулотлар, унда иштирокчилар гўшт ва парранда гўшти, сут маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар, озиқ-овқат ингредиентлари ва бошқалар намойиш этилади.

“UzFood" кўргазмаси маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун ўз маҳсулотларини хорижий мутахассисларга тақдим этиш ва экспорт муаммоларини ҳал қилишда, шунингдек, хорижий компаниялар учун Ўзбекистон бозорига киришда муҳим рол ўйнайди”, — дейилади хабарда.

Бу йил маҳаллий компаниялар шарбатлар, пиво ва шароб ишлаб чиқариш ускуналари, озиқ-овқат ва қадоқлаш ускуналари, қандолат маҳсулотлари, музлатилган денгиз маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун кенг кўламли ускуналар билан чиқишмоқда.
© Министерство сельского хозяйства республики Узбекистан.“UzFood 2024” халқаро озиқ-овқат саноати кўргазмаси
Международная Выставка Продукты питания, ингредиенты и технологии производства - UzFood 2024 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2024
“UzFood 2024” халқаро озиқ-овқат саноати кўргазмаси
Иштироки бўйича хорижий мамлакатларнинг топ-5 талиги:
Хитой — 116 компания;
Россия — 84 компания;
Туркия — 23 компания;
Германия — 21 компания;
Беларусь — 18 компания.

“Кўргазмада Беларусь Республикаси, Германия миллий павильонлари, шунингдек, Австрия, Индонезия, Покистон, Россия, Шри-Ланка компанияларининг жамоавий иштироки намойиш этилмоқда. Хитой ва Туркиядан келган компаниялар ҳам кенг қамровда иштирок этишмоқда”, — дея қўшимча қилинган хабарда.

Маълумот учун, кўргазма 26 март куни бошланган ва у ўз ишини 28 мартгача давом эттиради. Ўтган йили кўргазмасда 26 та мамлакатдан 280 тадан ортиқ компания ўз маҳсулотларини тақдим этган.
Янгиликлар лентаси
0