https://sputniknews.uz/20240327/namangan-xalqaro-aeroport-terminali-quvvat-43157150.html
Наманган халқаро аэропорти имкониятлари қандай кенгайтирилиши маълум бўлди
Наманган халқаро аэропорти имкониятлари қандай кенгайтирилиши маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро аэропортини модернизация қилиш лойиҳаси билан танишди.
2024-03-27T09:29+0500
2024-03-27T09:29+0500
2024-03-27T09:29+0500
жамият
ўзбекистон
наманган вилояти
аэропорт
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/01/23059544_69:301:1050:853_1920x0_80_0_0_a1c40965d97e9e36a0ef74a326c10a0d.jpg
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Наманган халқаро аэропортининг йўловчи терминали қуввати соатига 1 минг нафарга етказилади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро аэропортини модернизация қилиш лойиҳаси билан танишди.Лойиҳа доирасида юк терминали, кейтеринг, ёнилғи қуйиш мажмуаси ва бошқа хўжалик бинолари қурилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, махсус сервис техникалари парки янгиланади. Бу исталган турдаги самолётларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш имконини яратади.Давлат раҳбари аэропортнинг самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди. Маҳаллий ва халқаро рейсларни кўпайтириш, логистика имкониятларидан тўла фойдаланиш зарурлигини айтди. Чипталар нархини аҳолига қулай қилиш асосий вазифа этиб қўйилди.
ўзбекистон
наманган вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/01/23059544_160:279:878:817_1920x0_80_0_0_c79cffa0ed41931baf07bd40a055eb08.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев наманган халқаро аэропорти
шавкат мирзиёев наманган халқаро аэропорти
Наманган халқаро аэропорти имкониятлари қандай кенгайтирилиши маълум бўлди
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро аэропортини модернизация қилиш лойиҳаси билан танишди.
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Наманган халқаро аэропортининг йўловчи терминали қуввати соатига 1 минг нафарга етказилади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди. Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро аэропортини модернизация қилиш лойиҳаси билан танишди.
"Фарғона водийсидан мамлакатимиз воҳаларига довон орқали ўтилади. Поезд қатновлари ҳамма йўналишларда ҳам эмас. Шу боис мазкур аэропорт инфратузилмасини янгилашни ҳаётнинг ўзи тақозо қилмоқда. Бу тадбиркорлик, транспорт хизматлари ва туризм ривожига катта туртки беради", — дейилади хабарда.
Лойиҳа доирасида юк терминали, кейтеринг, ёнилғи қуйиш мажмуаси ва бошқа хўжалик бинолари қурилиши режалаштирилган.
"Аэропортнинг йўловчи терминали қуввати соатига 1 минг нафарга етказилади. Юк терминали тадбиркорлик, экспорт ва транзит салоҳиятини оширади", — дея қайд этилган хабарда.
Шу билан бирга, махсус сервис техникалари парки янгиланади. Бу исталган турдаги самолётларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш имконини яратади.
Давлат раҳбари аэропортнинг самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди. Маҳаллий ва халқаро рейсларни кўпайтириш, логистика имкониятларидан тўла фойдаланиш зарурлигини айтди.
Чипталар нархини аҳолига қулай қилиш асосий вазифа этиб қўйилди.