Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда давлат харидлари ўсмоқда, лекин ўзаро иштирок кам — ЕИК

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишФлаги стран-участниц Евразийского экономического союза (ЕАЭС)
Флаги стран-участниц Евразийского экономического союза (ЕАЭС) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2024
Oбуна бўлиш
Максим Ермоловичнинг сўзларига кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоқида 2022 йилда давлат харидлари бозори 35% ошди.
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) давлат харидлари ўсмоқда, лекин ўзаро иштирок кам. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) рақобат ва монополияга қарши тартибга солиш вазири Максим Ермолович маълум қилди.
Ермолович ва Беларусь бош вазирининг биринчи ўринбосари Николай Снопков учрашди. Йиғилишда ЕОИИ мамлакатларида давлат харидларидан тенг фойдаланишни таъминлаш, ўзаро иштирок улушини ошириш масалалари диққат марказида бўлди.
Максим Ермолович таъкидлаганидек, ЕОИИда давлат харидлари бозори ҳажми 190 миллиард доллардан ошди ва ўсишда давом этмоқда, аммо ҳозирча давлат харидларида ўзаро иштирок этиш кам.
"Фақат протекционизмни ўзаро рад этиш орқали давлатлар ўз савдосини ривожлантириб, рақобатни кучайтира оладилар", — деди ЕИК вазири.
Ўз навбатида, Николай Снопков Беларусь товарларини ЕОИИ мамлакатларига етказиб бериш кўпайиб бораётганини, Беларусь корхоналари давлат харидларида фаол иштирок этаётганини таъкидлади.

“Асосий йўналиш – бешликнинг умумий бозори янада очиқ бўлиши. Бунинг учун ҳар хил турдаги миллий имтиёзларни бекор қилиш, тенг фойдаланиш ва тенг рақобатни таъминлаш зарур”, — деди Снопков.

Ермоловичнинг сўзларига кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоқида 2022 йилда давлат харидлари бозори 35% га ошди.
“2020 йилда ЕОИИда давлат харидлари бозори ҳажми 140 миллиард доллардан кам бўлган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 190 миллиард доллардан ошди. Аммо давлат харидларида ўзаро иштирок ҳали ҳам кичик”, —деди Ермолович.
Янгиликлар лентаси
0