https://sputniknews.uz/20240326/statistika-agentligi-spbdu-toshkent-filiali-memorandum-43152328.html
Статистика агентлиги ва СПбДУ Тошкент филиали ҳамкорлик қилишга келишиб олди
Статистика агентлиги ва СПбДУ Тошкент филиали ҳамкорлик қилишга келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Имзоланган мемарандумнинг асосий мақсадлари – ўқув курсларини биргаликда ишлаб чиқиш, шунингдек, талабалар учун амалиёт ўташ имконииятлари. 26.03.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-03-26T18:40+0500
2024-03-26T18:40+0500
2024-03-26T18:40+0500
ўзбекистон
ўзбекистон - россия
россия
таълим
олий таълим муассасалари
ҳамкорлик
талабалар
статистика агентлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/1a/43146874_0:590:2187:1820_1920x0_80_0_0_24223689498b476e22725bf3bd539259.jpg
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Ўзбекистон Статистика агентлиги ва Санкт-Петербург давлат университетининг (СПбДУ) Тошкент филиали ўртасида меморандум имзоланди, хабар бермоқда Sputnik мухбири.Ҳужжат Статистика агентлиги Марказий аппарати бўлимлари раҳбарлари, шунингдек, Санкт-Петербург давлат университети ва унинг филиали талабалари иштирокида ўтказилган телекўприк чоғида имзоланди.Тадбир давомида статистик кўрсаткичларни шакллантириш, Ўзбекистон статистика тизимидаги ислоҳотлар, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.Меморандумда Санкт-Петербург давлат университети филиали талабаларининг амалиёт ўташларини ташкил этиш, уларни ишга жойлаштириш, конференциялар, семинарлар ва мажлислар ўтказиш, шунингдек, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўқув курслари ва ўқув дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш кўзда тутилган.Бундан ташқари, талабалар мутахассисларга ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, уларга жавоб олиш имконига эга бўлишди.Шу тариқа, талабалар Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш мавзуси ва уни кечиктирилиши сабаблари билан қизиқди. Аҳолини рўйхатга олиш дастлаб 2022 йилда ўтказилиши режалаштирилган эди, аммо пандемия туфайли у 2023 йил ноябрига кўчирилди. Бироқ у ҳали амалга оширилмаган.Мулоқот давомида мутахассислар даромад келтирувчи бизнес тармоқлари, гендер статистикаси ва статистик маълумотларнинг очиқлиги ҳақида гапирди. Шунингдек, талабалар ва ўқитувчиларнинг фикр-мулоҳазаларига қизиқиш билдиришди.Суҳбат сўнгида Статистика агентлиги ходимлари томонидан талабаларга китоблар, касбий адабиётлар тақдим этилди.
https://sputniknews.uz
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/1a/43146874_413:619:2318:2048_1920x0_80_0_0_e1c5fe009ac6c63e13589603b58a553b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
ўзбекистон, ўзбекистон - россия, россия, таълим, олий таълим муассасалари, ҳамкорлик, талабалар, статистика агентлиги
ўзбекистон, ўзбекистон - россия, россия, таълим, олий таълим муассасалари, ҳамкорлик, талабалар, статистика агентлиги
Статистика агентлиги ва СПбДУ Тошкент филиали ҳамкорлик қилишга келишиб олди
Имзоланган мемарандумнинг асосий мақсадлари – ўқув курсларини биргаликда ишлаб чиқиш, шунингдек, талабалар учун амалиёт ўташ имконииятлари.
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Ўзбекистон Статистика агентлиги ва Санкт-Петербург давлат университетининг (СПбДУ) Тошкент филиали ўртасида меморандум имзоланди, хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Ҳужжат Статистика агентлиги Марказий аппарати бўлимлари раҳбарлари, шунингдек, Санкт-Петербург давлат университети ва унинг филиали талабалари иштирокида ўтказилган телекўприк чоғида имзоланди.
Тадбир давомида статистик кўрсаткичларни шакллантириш, Ўзбекистон статистика тизимидаги ислоҳотлар, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
"Ҳамкорлик бўлмаса, ривожланиш бўлмайди. Росстат билан келишувларимиз 1999 йилдан бери бор. Биз 20 йилдан ортиқ вақтдан бери мунтазам равишда маълумотлар алмашиб келамиз. Қолаверса, бугун имзоланган меморандум олийгоҳ олдида бўлган бурчларимиз кафолатидир. Зарурият бўлса, биз ҳар доим ўзимизнинг статистик жараён усулларимиз билан ўртоқлашишга тайёрмиз”, – таъкидлади Статистика агентлигининг Халқаро ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви бошқармаси бошлиғи Одилжон Мамадалиев.
Меморандумда Санкт-Петербург давлат университети филиали талабаларининг амалиёт ўташларини ташкил этиш, уларни ишга жойлаштириш, конференциялар, семинарлар ва мажлислар ўтказиш, шунингдек, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўқув курслари ва ўқув дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, талабалар мутахассисларга ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, уларга жавоб олиш имконига эга бўлишди.
Шу тариқа, талабалар Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш мавзуси ва уни кечиктирилиши сабаблари билан қизиқди. Аҳолини рўйхатга олиш дастлаб 2022 йилда ўтказилиши режалаштирилган эди, аммо пандемия туфайли у 2023 йил ноябрига кўчирилди. Бироқ у ҳали амалга оширилмаган.
"Пандемия оқибатлари туфайли бир қатор устувор йўналишлар ўзгарди. Аҳолини рўйхатга олиш учун ажратилган маблағлар бошқа мақсадларга сарфланди. Бу йил ҳам биз бу борада яна ишлаймиз. Шунда балки келаси йилгача аҳолини рўйхатга олишни амалга ошира оламиз”, – дейди Мамадалиев.
Мулоқот давомида мутахассислар даромад келтирувчи бизнес тармоқлари, гендер статистикаси ва статистик маълумотларнинг очиқлиги ҳақида гапирди. Шунингдек, талабалар ва ўқитувчиларнинг фикр-мулоҳазаларига қизиқиш билдиришди.
"Биз ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз ва манбалар бўйича фикр-мулоҳазаларни олишдан хурсанд бўламиз. Чунки бизнинг манбаларимизнинг асосий фойдаланувичлари – талабалар ва ўқитувчилардир", – деди Мамадалиев.
Суҳбат сўнгида Статистика агентлиги ходимлари томонидан талабаларга китоблар, касбий адабиётлар тақдим этилди.