https://sputniknews.uz/20240326/mirziyoev-mutasaddilar-aholi-daromad-oshirish-topshiriq-43143891.html
Мирзиёев мутасаддиларга аҳоли даромадларини ошириш бўйича қандай топшириқлар берди?
Мирзиёев мутасаддиларга аҳоли даромадларини ошириш бўйича қандай топшириқлар берди?
Sputnik Ўзбекистон
Одамларни маҳсулот ишлаб чиқаришга ўргатиш, кооперация ва касаначиликни кенгайтириш вазифаси қўйилди.
2024-03-26T12:28+0500
2024-03-26T12:28+0500
2024-03-26T12:28+0500
ўзбекистон
наманган вилояти
шавкат мирзиёев
тадбиркор
маҳалла
ҳунармандлар
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/1a/43143049_64:194:1226:848_1920x0_80_0_0_97d3b26340beb41c2386790994e66d23.jpg
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Тадбиркорлик истаги бўлса, бизнес лойиҳалар қилиб берилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари ҳамда иқтисодий комплекс мутасаддилари иштирокидаги йиғилишда маълум қилинди.Қайд этилишича, водий вилоятларида аҳоли зич яшайди. Бу ерда ҳунармандчилик, тадбиркорлик яхши ривожланган.Шу боис маҳаллаларга ҳокимлик ва барча иқтисодий идора ходимлари бириктирилмоқда. Улар хонадонларда бўлиб, имкониятларини таҳлил қилади.Бунда, айниқса, тижорат банклари фаол бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.Айтилишича, бу маблағлар янги иш ўринлари, қўшимча маҳсулотлар, аҳолининг харид қобилияти орқали охир оқибат иқтисодиётга тушум бўлиб қайтади.Шунингдек, хонадонларда кичик қайта ишлашларни ташкил этиш, одамларни маҳсулот ишлаб чиқаришга ўргатиш, кооперация ва касаначиликни кенгайтириш вазифаси қўйилди.Таъкидланишича, томорқаларда ва деҳқончилик учун ажратилган ерларда мева-сабзавотлар етиштириб, экспорт қилиш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик орқали рўзғорларга барака киритиш мумкин.
ўзбекистон
наманган вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/1a/43143049_247:158:1174:853_1920x0_80_0_0_72b899deda996b45badb5f4c18b1a412.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мутасаддилар наманган вилояти шавкат мирзиёев
мутасаддилар наманган вилояти шавкат мирзиёев
Мирзиёев мутасаддиларга аҳоли даромадларини ошириш бўйича қандай топшириқлар берди?
Одамларни маҳсулот ишлаб чиқаришга ўргатиш, кооперация ва касаначиликни кенгайтириш вазифаси қўйилди.
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Тадбиркорлик истаги бўлса, бизнес лойиҳалар қилиб берилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари ҳамда иқтисодий комплекс мутасаддилари иштирокидаги йиғилишда
маълум қилинди. Қайд этилишича, водий вилоятларида аҳоли зич яшайди. Бу ерда ҳунармандчилик, тадбиркорлик яхши ривожланган.
“Давлатимиз раҳбари бундай инсонларга алоҳида эътибор қаратиш, ташкилий-молиявий кўмак бериб, бандлигини таъминлаш зарурлигини айтди. Бунинг учун барча масъуллар ҳар бир корхона, тадбиркор ва хонадон билан яқиндан ишлайдиган тизимни йўлга қўйиши керак”, — дейилади хабарда.
Шу боис маҳаллаларга ҳокимлик ва барча иқтисодий идора ходимлари бириктирилмоқда. Улар хонадонларда бўлиб, имкониятларини таҳлил қилади.
“Масалан, томорқаси бўлса, ундан самарали фойдаланиш, даромадини 60-70 миллион сўмга олиб чиқиш бўйича намуна яратади. Ҳунармандликка уқуви борларга хомашё, ускуна ва айланма маблағдан ёрдамлашилади. Тадбиркорлик истаги бўлса, бизнес лойиҳалар қилиб берилади”, — дея қайж этилди йиғилишда.
Бунда, айниқса, тижорат банклари фаол бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
“Улар, аввало, ўз мижозлари бўлган корхоналар негизида қўшимча иш ўринлари очилишини қўллаб-қувватлаши лозим. Қолаверса, банкларга давлат томонидан катта ресурслар ажратилмоқда. Улар жойларда аҳоли ташаббусларига йўналтирилиб, бандликка хизмат қилиши зарур”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, бу маблағлар янги иш ўринлари, қўшимча маҳсулотлар, аҳолининг харид қобилияти орқали охир оқибат иқтисодиётга тушум бўлиб қайтади.
Шунингдек, хонадонларда кичик қайта ишлашларни ташкил этиш, одамларни маҳсулот ишлаб чиқаришга ўргатиш, кооперация ва касаначиликни кенгайтириш вазифаси қўйилди.
Таъкидланишича, томорқаларда ва деҳқончилик учун ажратилган ерларда мева-сабзавотлар етиштириб, экспорт қилиш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик орқали рўзғорларга барака киритиш мумкин.