Украина АҚШ ажратган пулларни муддатидан олдин сарфлаб бўлган — ОАВ

© AP Photo / J. Scott ApplewhiteФлаги США и Украины на фоне Капитолия.
Флаги США и Украины на фоне Капитолия. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2024
Oбуна бўлиш
"Politico": АҚШ томонидан Киев учун ажратилган 300 миллион доллар ноябрь ойида сарфланган.
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. АҚШ Конгресси ўтган шанба куни маъқуллаган Киевга ажратилган 300 миллион долларлик молиявий ёрдам пакети 2023 йилнинг ноябрида, мамлакат ҳукумати маблағ етишмаслиги сабабли ёпилишнинг олдини олишга уринган пайтда сарфланган эди. Бу ҳақда "Politico" АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг исми ошкор қилинмаган расмийсига таяниб хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Украина хавфсизлик ташаббуси пули шанба куни президент Жо Байден томонидан имзоланган 1,2 триллион долларлик ҳукумат бюджети пакетининг бир қисми эди. Аммо аслида пуллар ноябрь ойида, Пентагон молиялаштиришни давом эттириш бўйича вақтинчалик резолюция асосида ишлаётган пайтда ажратилган эди”, — деб ёзади нашр.

Нашр манбасига кўра, маблағлар “ҳозирча фойдаланиш учун мавжуд эмас”.
Газетанинг таъкидлашича, уларнинг тақсимланиши асосан рамзий маънога эга эди: агар улардан фойдаланиш мумкин бўлса ҳам, улар жанг майдонидаги вазиятни ўзгартирмайди.
Украинские военнослужащие недалеко от Бахмута, Донецкая область, 23 ноября 2023 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.02.2024
“Пул - армиянинг мушаклари”: Украина Қуролли Кучларининг мавжудлигига ким тўлайди?
Янгиликлар лентаси
0