Ғарб Украинадаги манфаатлари ҳақида очиқчасига гапирди — Россия ТИВ

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишМария Захарова, архивное фото
Мария Захарова, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2024
Oбуна бўлиш
ТИВ: АҚШнинг муносабатларга ёндашувида бунёдкорликдан асар ҳам қолмади.
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Ғарб биринчи марта Украина можаросида ўз манфаатлари ҳақида шунчалик очиқ гапирди, АҚШнинг халқаро муносабатларга ёндашувида бунёдкорликдан асар ҳам қолмади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Аввалроқ Боррелль Европа Иттифоқи Россияга “бу урушда ғалаба қозонишига” йўл қўймаслигини, чунки АҚШ ва Европа манфаатлари зарар кўришини ва бу нафақат Украинани саховатпешалик ва қўллаб-қувватлаш масаласи, балки Европанинг ҳам ўз манфаатларига мос келишини айтди.
“Ғарб режимлари вакили биринчи марта содир бўлаётган воқеаларнинг моҳияти ҳақида очиқ гапирди. Гап ғарбликлар амалда йўқ қилган "украиналикларга муҳаббат" эмас. Қўшма Штатлар ўз гегемонлигини сақлаб қолиш, дунё ишларида сусайиб бораётган ролини сақлаб қолиш истагида. Американинг халқаро муносабатларга ёндашувида бунёдкорликдан асар ҳам қолмади”, — деб ёзади Захарова.
Унинг қўшимча қилишича, либерал демократлар фақат қандай қилиб йўқ қилишни билишади ва бу маҳоратни ҳукмронлик кафолати сифатида кўришади.
"Европа Иттифоқининг ҳозирги босқичдаги вазифаси ҳеч ким фикрини сўрамаган ўз фуқароларининг пулига сотиб олинган патронларни мажбурий равишда етказиб беришдир", — дея қўшимча қилди у.
Инаугурация избранного президента США Дж. Байдена. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2024
АҚШ дунёни бошқарамиз деб ўйлайди — америкалик эксперт
Янгиликлар лентаси
0