“Россия, биз сен биланмиз”: ўзбекистонликлар теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Oбуна бўлиш
22 март куни кечқурун Москва шимоли-ғарбидаги "Крокус Сити Холл" концерт залида отишма содир бўлди. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.
“Крокус”даги воқеаларнинг эртасига Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси гул олиб келган ва қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган одамлар билан тўлди.
“Оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдираман, кўп одамлар жабр кўрди. Биз улар билан бирга қайғурмоқдамиз, бу барчамиз учун фожиа”.
“Москвада юз берган фожиадан ҳайратда қолдик. Бегуноҳ одамлар ҳалок бўлди. Одамлар дам олиш учун келишди, тинчлик билан келишди, лекин ўққа тутилишди. Бу қўрқинчли эди”.
“Биз барчамиз сиз биланмиз Россия, ўзингизни қўлга олинг, ҳаммага ҳамдардлик билдираман”.
Батафсил Sputnik Ўзбекистон видеосида томоша қилинг.
Мирзиёев Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар лентаси
0