“Крокус”даги теракт иштирокчилари қўлга олинди

© Sputnik / Sergey Bobylev / Медиабанкка ўтишСотрудники силовых структур у концертного зала "Крокус Сити Холл", где произошла стрельба
Сотрудники силовых структур у концертного зала Крокус Сити Холл, где произошла стрельба - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2024
Oбуна бўлиш
ФХХ директори Бортников Путинга терактга бевосита алоқадор бўлган 11 киши, тўрт нафар террорчи қўлга олингани ҳақида маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников Владимир Путинга "Крокус Сити Холл"га ҳужумда иштирок этган террорчилар қўлга олингани ҳақида маълум қилди, деб хабар берди Кремль.
“ФХХ директори Бортников Путинга терактга бевосита алоқадор бўлган 11 киши, тўрт нафар террорчи қўлга олингани ҳақида маълум қилди”, — дейилади Россия президенти матбуот хизмати хабарида.
Ҳозирда террорчиларнинг шерикларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Жума куни кечқурун Красногорскдаги "Крокус Сити Холл"да отишма ва ёнғин содир бўлди. Бу вақтда у ерда “Пикник” гуруҳининг концерти бўлиши керак эди. Воқеа гувоҳи бўлган РИА Новости мухбирининг айтишича, камида уч киши камуфляжда ва ниқобсиз залга партер орқали кириб келган. Жиноятчилар одамларни аниқ масофадан отиб ўққа тутган, шунингдек, ёндирувчи шашкалар ҳам ташлаган. Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, 93 киши ҳалок бўлган. Москва вилояти Соғлиқни сақлаш вазирлиги 37 нафар қурбонлар рўйхатини эълон қилди. Юздан ортиқ жароҳатланганлар маълум, уч бола ҳалок бўлган.
Тергов қўмитаси теракт юзасидан жиноий иш қўзғатган.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Владимир Путин “Крокус”даги отишма ҳақида дастлабки дақиқаларда хабардор бўлган, у нима бўлаётгани ва кўрилган чоралар ҳақида барча тегишли хизматлар орқали маълумот олмоқда.
В посольство РФ в РУз несут цветы в связи терактом в Крокус Сити Холл - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2024
Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси теракт муносабати билан баёнот берди
Янгиликлар лентаси
0