Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ мамлакатлари стратегик соҳада илмий-техникавий ҳамкорликни чуқурлаштиради

© ЕАЭСФлаги ЕАЭС
Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2024
Oбуна бўлиш
“Мис 2024” саноат конференциясининг асосий материаллари Арманистон, Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистонда мис саноатини ривожлантириш хусусиятлари, шунингдек, яшил технологияларда мисдан фойдаланиш тўғрисидаги маърузалар бўлди.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссиясининг саноат блоки вакиллари Москвада бўлиб ўтган “Ноёб ва нодир ер металлари 2024” III саноат конференцияси ва “Мис 2024” саноат конференциясида иштирок этди.
Конференция доирасида Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида ҳамда учинчи давлатлар, жумладан, Африка ва Осиё минтақаси давлатлари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Қозоғистонда ушбу металлар конларини ўзлаштириш имкониятлари, жумладан, республикадаги саноат лойиҳаларига сармоя киритишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги маъруза анжуман иштирокчиларида алоҳида қизиқиш уйғотди.
Мамлакатлараро ҳамкорликни кенгайтириш учун Қозоғистонда ноёб ва нодир ер металлари саноат ассоциациясини яратиш таклиф этилди.
“Мис 2024” саноат конференциясининг асосий материаллари Арманистон, Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистонда мис саноатини ривожлантириш хусусиятлари, шунингдек, яшил технологияларда мисдан фойдаланиш тўғрисидаги маърузалар бўлди.
Тадбирлар якунлари бўйича иштирокчилар ЕОИИ кооперация салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда соҳада илмий-техникавий ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича ишларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.
Янгиликлар лентаси
0