Президент маҳалла ходимларини мукофотлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял министра иностранных дел Кыргызской Республики Жээнбека Кулубаева.
Шавкат Мирзиёев принял министра иностранных дел Кыргызской Республики Жээнбека Кулубаева. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2024
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев 38 нафар ўзини ўзи бошқариш тизими ходимларини маҳаллабай ишлаш тизимини самарали йўлга қўйиш борасидаги катта хизматлари учун мукофотлади.
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлади.
"Мамлакатимизда ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янги босқичга кўтариш, жамиятимизда маҳалланинг ўрни ва нуфузини янада юксалтириш, инсон қадрини улуғлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш, маҳаллабай ишлаш тизимини самарали йўлга қўйиш борасидаги катта хизматлари, кўп асрлик анъаналаримизни асраб-авайлаш, халқимиз орасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, оила институтини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун", - дейилади фармон матнида.

Фармон матнига мувофиқ жами 38 нафар маҳалла ходимлари мукофотланган, жумладан:
"Меҳнат шуҳрати" ордени билан — 1 киши,
"Дўстлик" ордени билан — 10 киши ,
"Соғлом авлод учун" (II дар.) ордени билан — 4 киши
"Саломатлик" (II дар.)ордени билан — 1 киши
"Содиқ хизматлари учун" медали билан — 1 киши,
"Жасорат" медали билан — 3 киши,
"Соғлом турмуш" медали билан — 3 киши,
"Келажак бунёдкори" медали билан — 1 киши,
"Шуҳрат" медали билан — 14 киши,.
Президент фармонининг тўлиқ матни билан қуйида танишиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0