https://sputniknews.uz/20240321/shavkat-mirziyoev-ozbekiston-xalqini-navroz-bilan-tabrikladi-43062503.html
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклади
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклади
Sputnik Ўзбекистон
Байрам табригида давлат раҳбари ўзбекистонликларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва фаравонлик тилади. 21.03.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-03-21T13:15+0500
2024-03-21T13:15+0500
2024-03-21T13:15+0500
президент
шавкат мирзиёев
наврўз
табрик
хумо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/15/43064556_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_124b2317a20093fd877644396da2ce79.jpg
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев "Хумо-арена"да бўлиб ўтаётган байрами тантанасида Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклади. "Қадрли дўстлар!Бу йилги Наврўз байрами фазилатли Рамазон ойида бўлиб ўтаётгани унинг файзу тароватини янада зиёда қилмоқда.Ушбу муборак айёмда мамлакатимиз мўмин-мусулмонларини, бутун ислом умматини яна бир бор қутлаб, уларнинг чин дилдан қилаётган дуолари ижобат бўлишини Парвардигори оламдан сўраймиз.Азиз ва муҳтарам ватандошларим!Мана шу баҳорий лаҳзаларда барчамиз улуғ аждодларимизнинг тилакларига қўшилиб, илоҳим, ҳар кунимиз Наврўздек гўзал, Наврўздек файзли ва мазмунли бўлсин, деб ният қиламиз.Тадбирда Ўзбекистонда яшаётган турли миллатларнинг миллий уюшмалар вакиллари, дипломатик корпус вакиллари таклиф қилинди. Президент табрик сўзидан сўнг байрам тадбири тантанали концерт билан давом этди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/15/43064556_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_50c067553125c4c3b4f98c316a7d461d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
президент, шавкат мирзиёев, наврўз, табрик, хумо
президент, шавкат мирзиёев, наврўз, табрик, хумо
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклади
Байрам табригида давлат раҳбари ўзбекистонликларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва фаравонлик тилади.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев "Хумо-арена"да бўлиб ўтаётган байрами тантанасида Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклади.
Дунёдаги вазият тобора мураккаб ва таҳликали тус олаётган ҳозирги кунда Наврўз Ер юзида турли халқлар ва миллатлар ўртасида тинчлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдек эзгу мақсадга хизмат қилмоқда.<...>
Бу йилги Наврўз байрами фазилатли Рамазон ойида бўлиб ўтаётгани унинг файзу тароватини янада зиёда қилмоқда.
Ушбу муборак айёмда мамлакатимиз мўмин-мусулмонларини, бутун ислом умматини яна бир бор қутлаб, уларнинг чин дилдан қилаётган дуолари ижобат бўлишини Парвардигори оламдан сўраймиз.
Азиз ва муҳтарам ватандошларим!
Мана шу баҳорий лаҳзаларда барчамиз улуғ аждодларимизнинг тилакларига қўшилиб, илоҳим, ҳар кунимиз Наврўздек гўзал, Наврўздек файзли ва мазмунли бўлсин, деб ният қиламиз.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, янги ютуқ ва зафарлар, оилавий бахт ва фаровонлик тилайман. Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин! Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!", - деб сўзини якунлади Шавкат Мирзиёев.
Тадбирда Ўзбекистонда яшаётган турли миллатларнинг миллий уюшмалар вакиллари, дипломатик корпус вакиллари таклиф қилинди. Президент табрик сўзидан сўнг байрам тадбири тантанали концерт билан давом этди.