Мигрантларга битта патент билан бир нечта ҳудудларда ишлашга рухсат берилиши мумкин

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишЦентр содействия мигрантам в Волгограде
Центр содействия мигрантам в Волгограде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2024
Oбуна бўлиш
Молия вазирлиги Россиядаги чет элликларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар тайёрлашни бошлади.
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Россия Молия вазирлиги меҳнат мигрантларига бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳудудларда патент бўйича ишлаш имконини берувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга киришди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида ҳужжатни тайёрлаш бошлангани ҳақидаги хабар эълон қилинди, деб ёзмоқда “Ведомости”.
Лойиҳа “Россия Федерациясидаги хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритишни назарда тутади, дейилади ҳужжатда. Қонун лойиҳаси қабул қилинган тақдирда, ўзгартиришлар расмий эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ўтгач кучга кириши мумкин.
Шунингдек, хабарномада айтилишича, у бош вазир Михаил Мишустин ва бош вазир ўринбосари Татьяна Голикованинг февраль ойи охирида берган кўрсатмалари асосида тайёрланган.
2024 йилда Россияда мигрантлар учун патент нархи қанча бўлади?
"Ведомости" Молия вазирлиги ва ҳукуматга хорижликлар патент остида ишлашлари мумкин бўлган ҳудудларнинг мумкин бўлган сонини, шунингдек, уни олиш шартларини аниқлаштириш бўйича сўров юборган.
"Asterisk" адвокатлик бюроси бошқарувчи Владимир Хантимировнинг сўзларига кўра, ҳозирда меҳнат патенти фақат битта минтақада ишлаш учун берилади, Россия Федерациясининг бошқа субъектига кўчиб ўтган тақдирда, чет эллик ишчи ҳужжатни келган жойидаги миграция органларига қайта расмийлаштиришга мажбур.
Фақат ЕОИИ фуқаролари, Россия Федерацияси ҳудудида яшаш учун рухсатнома ёки вақтинчалик яшаш учун рухсатнома эгалари ушбу қоидадан озод қилинади, дея қўшимча қилди у.
Энди мигрантлар Россияда иш бошлагани ҳақида ИИВни хабардор қилишлари керак
Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда берилган меҳнат патентлари сони ўтган йилга нисбатан 3,6 фоизга ошиб, 2,3 миллионтани ташкил қилган. Шу билан бирга, хорижий фуқароларга ишлашга рухсат бериш бўйича давлат хизматлари сони йиллик ҳисобда 23,6 фоизга ошиб, 99,1 мингтага етди.
Россия меҳнат бозори учун малакали кадрларнинг кескин танқислиги 2023 йилда асосий муаммога айланди. Россия Фанлар академиясининг Иқтисодиёт институти тадқиқотига кўра, 2023 йилда Россияда кадрлар етишмаслиги деярли 4,8 миллион кишини ташкил этди. Росстат маълумотларига кўра, 2023 йил ўрталарида бўш иш ўринларига ёлланиши керак бўлган ишчилар сони, иш ҳақи фондининг 6,8 фоизини ташкил этди (бир йил аввал - 5,8%).
Мигрантлар учун Россияда хулқ-атвор қоидалари ва рақамли профилларга оид эслатма яратилади
Путин мигрантлар ҳақида нима деди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2024
Путин мигрантлар ҳақида нима деди — видео
Янгиликлар лентаси
0